Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИГА МЕЗБОНМИЗ

Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати мусобақаларига старт берилди.

Мусобақаларда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Таиланд, Мьянма, Шри-Ланка, Филиппин, Ироқ, Камбоджа ва Корея Халқ Демократик Республикаси ҳамда мамлакатимизнинг 300 нафарга яқин спортчилари куч синашмоқда.

21 октябрь куни параканоэ бўйича қитъа чемпионатининг дастлабки беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳаитмурод Шерқўзиев, Азизбек Абдулҳабибов ва Шаҳноза Мирзаева олтин медални қўлга киритди.

Кеча мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Осиё каноэ қўмитаси вице-президенти халқаро каноэ федерацияси кенгаш аъзоси Аҳмад Дониямали ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов мазкур мусобақанинг нуфузи ҳақида сўз юритиб, беллашувларнинг юртимизда ташкил этилгани ўзбекистонлик спортчиларнинг жаҳон чемпионатларида ҳам муваффақиятли иштирок этишини таъминлашини таъкидлади.

Маросимда санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Абдужаббор ПЎЛАТОВ,


Киритилган вақти: 24/10/2018 17:58;   Кўрилганлиги: 37
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг