Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ БРЮССЕЛЬ ШАҲРИДАН ХАБАР ҚИЛДИ

Ҳоким ўринбосари Брюссель шаҳридан хабар қилди

Айни пайтда Самарқанд вилоят делегацияси Бельгия давлатининг Брюссель шаҳрида бир қатор масалалар бўйича хизмат сафарида бўлиб турипти.  

Делегация таркибида бўлиб турган Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эркин Ражабовнинг таъкидлашича хизмат сафаридагилар жорий йилнинг 28-29 март кунлари "Picanol" ва "Vandewiele" компанияларида бўлган. Мазкур иккита йирик тикувчилик соҳасидаги асбоб ускуна ишлаб чиқарувчилар дунёда етакчи ўринларда экани ҳақида хабар қилди ҳоким ўринбосари. Шунингдек, вилоятдан кетган делегация аъзолари Брюссельнинг Савдо-саноат палатасида бўлиб, икки томонлама савдо иктисодий инвестицион ва экспорт-импорт масалалари бўйича ўтказилган муҳокамада иштирок этган. 

– Ташриф давомида СБ Геолог корхонаси билан Бельгиянинг Vandewiele компанияси ўртасида шартнома асосида қиймати 5 миллион долларлик замонавий бахмал (вильвет) ишлаб чиқарадиган асбоб-ускуна ўрнатилишига эришилди – дейди, Э.Ражабов. – Ушбу лойиҳа эвазига 40 та янги иш ўрни яратилиб, 700 минг КВ.м мато ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Самарканд шаҳрининг инвестицион ва экспорт салоҳияти юзасидан такдимот ўтказилиб тўлиқ маълумот берилди. 

Ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва қатор масалалар бўйича ташкил этилган тадбирлар давом этмоқда.

 
 
7-Aprel, 2022-yil 12:49 |