Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

МАТБУOT AHЖУMAНИ

Вилоятимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган фаолият бугунги кун талаби даражасидами?

Ҳудудда интернет тармоғи, унинг ишлаш тезлигини ошириш борасида қандай ишлар бажарилаяпти?

Жойларга оптик толали алоқа линиялари ётқизиш ишларида муаммолар йўқми?

Самарқанд шаҳрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида шу каби саволларга жавоб изланди.

Бошқарма бошлиғи Нодир Эшназаров ахборот-коммуникация технологияларининг давлат бошқарувидаги роли, соҳада қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар, вилоятда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

2018 йилнинг биринчи чораги давомида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш мақсадида 4 та лойиҳа амалга оширилди. Бунинг учун 221,4 миллион сўм маблағ ўзлаштирилди. 7 та юқори ва 26 та кам қувватли рақамли телерадиоузатиш станциялари ўрнатилганлиги ҳисобига вилоятимиз ҳудудлари рақамли сигнал сатҳи билан тўлиқ қамраб олинди, 33,6 километр оптик толали алоқа линиялари ётқизилди. Йил якунигача вилоятда 300 километр оптик тола ётқизиш ва интернет тезлигини 10 баробарга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, ТАТУ Самарқанд филиали директори А.Холжигитов, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Самарқанд филиали раҳбари М.Алиев, “ЎзИ Самарқанд” филиали директори Р.Рашидов, Самарқанд радиотелеузатиш маркази бошлиғи Ф.Розиқов ўз соҳаларида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган имкониятлар ва янгиликлар хусусида тўхталдилар.

***

Тадбир давомида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги вилоят филиали раҳбари Абдуазиз Ҳафизов иштирокида ҳам брифинг бўлиб ўтди.

Унда А.Ҳафизов вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқишдаги хавфсизликни таъминлаш, ишлаш учун хорижга чиқаётган фуқароларга темирйўл ёки авиачипталар харид қилишларида чегирмалар мавжудлиги ҳақида маълумот берди.

 

Ҳусан Элтоев.


Охирги ўзгариш вақти: 07/06/2018 15:36;   Кўрилганлиги: 128
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг