Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

МАДАНИЙ ОБЪЕКТЛАР МУҲОФАЗАСИГА БАРЧА МАСЪУЛ

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази эксперти Кристина Иаманди хонимни қабул қилди.

Музокаралар доирасида  Самарқанд шаҳридаги моддий-маданий мерос объектлари муҳофазасини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар билан ўртоқлашди.

Меҳмонга “Самарқанд сити” қурилиши лойиҳалари тақдим этилди.    – Самарқанд ўзининг тарихий қадамжолари билан ном қозонган маскан ҳисобланади, – дейди К.Иаманди. – Бу ернинг сайёҳлик имконияти йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу боис, Тошкент, Шаҳрисабз, Бухоро каби Самарқанднинг меъморий ёдгорликларини асраш ва сақлаш бўйича ўз таклифларимизни билдирдик.

Қабулдан сўнг, меҳмон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовар жойларини томоша қилди. “Зилол бахт” меҳмонхонасида К.Иаманди хоним ва маҳаллий мутахассислар учун маҳорат дарси ўтказилди.     

Ҳ.ЭЛТОЕВ.


Киритилган вақти: 05/11/2018 23:15;   Кўрилганлиги: 39
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг