Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

KOICA ЎҚИТИШ МАРКАЗИНИНГ 225 БИТИРУВЧИСИГА ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказининг учинчи битирувчилари учун “Корейс тили ва маданияти куни” ўтказилди.

Тадбирда Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил, Корея Бучеон университети профессори Ким Дак Ёнг ва шу университет талабалари, Кореядан келиб Самарқанддаги ўқув юртларида фаолият юритаётган кўнгилли ўқитувчилар, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ходимлари, корхона-ташкилотлардан келган меҳмонлар ҳамда марказни битираётган ўқувчилар иштирок этди.

Дастлаб иштирокчилар марказ ўқувчиларининг битирув ишлари кўргазмаси билан танишди. Шундан сўнг ўзбек ва корейс халқларининг маданияти ва урф-одатларидаги ўхшашликлари спорт, миллий ўйинлар ва таомлар намойишида очиб берилди.

Меҳмонлар, шунингдек, марказда янги ташкил этилган “Автомактаб”нинг шарт-шароитлари билан яқиндан танишди.

– Марказимизда ўқиш муддати ўн ой этиб белгиланган, – дейди мазкур муассаса директори Исмоил Эргашев. – Шу ернинг ўзида амалий машғулотлар ўтказилиб, назарий билимлар берилади. Бугун ўқишга қабул қилинган 240 нафар талабанинг 225 нафарига диплом берилди.

Тадбирда марказ ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.


Киритилган вақти: 02/07/2018 12:45;   Кўрилганлиги: 156
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг