Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

Юртимизда муборак Рамазон ойи давом этаётган қутлуғ кунларда Имом Бухорий мажмуасида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ифторлик дастурхони ёзилди.

Тадбирда вилоят жамоатчилиги вакиллари, шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган маҳалла фаоллари, нуронийлар, меҳнат фахрийлари, диний уламолар иштирок этди.

Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинчликнинг қадрига етиш кераклигини таъкидлади.

Ифторликда иштирок этган рўзадорлар юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз етиштираётган маҳсулотлар ҳосилига барака тилаб, дуо қилишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.


Киритилган вақти: 12/06/2018 09:38;   Кўрилганлиги: 140
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг