Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

БУДАПЕШТ МЭРИ САМАРҚАНДГА КЕЛДИ

Бугун Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мэри бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев Венгрия пойтахти раҳбари Иштван Тарлош билан учрашди.

Учрашувда вилоят ҳокими меҳмонларга Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти, вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб берди. Ўз навбатида, меҳмонлар Будапешт шаҳри, унинг туризм соҳасидаги имкониятлари ҳақида сўз юритишди.

- Кеча пойтахтда ўтказилган учрашувларда Тошкент ва Будапешт шаҳри ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, – дейди И.Тарлош. – Мазкур ҳужжатда инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий, савдо-сотиқ, тадбиркорлик, маданий-маърифий, туризм соҳасини ривожлантиришга доир қатор масалалар эътиборга олинди.

Шуни эътироф этишим керак, Венгрия халқи Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, хусусан Самарқанд ҳақида яхши билади. Ҳақиқатан ҳам Самарқанд тарихий ёдгорликларга ниҳоятда бой, об-ҳавоси, кўчалари тоза, бир сўз билан айтганда, туризмни бунданда ривожлантириш имкони бўлган шаҳар экан. Келажакда бу шаҳар билан ҳам яқин алоқалар ўрнатишга қизиқиб қолдик.

Бу халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Меҳмонлар куннинг иккинчи ярмида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига тарихий ёдгорликларини томоша қилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.


Киритилган вақти: 07/05/2018 12:12;   Кўрилганлиги: 51
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг