Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

БОЛАЛАРНИ СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИЧА УСУЛИ

Самарқанд шаҳридаги 98-мактабгача таълим муассасасида “Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг янги усуллари (аутсорсинг тизими) ва унинг қулайликлари” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

- Президентимизнинг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида мактабгача таълим муассасаларида тадбиркорлик субъектлари билан сифат талабларига ва санитария-гигиена меъёрларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ишлари синов тариқасида амалга ошириш белгиланганди, - дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Нигора Саъдинова. - Мазкур мактабгача таълим муассасаси “Gold platan” хусусий корхонаси билан ҳамкорликда аутсорсинг хизмати асосида тарбияланувчиларни овқатлантиришни йўлга қўйди. Бунда тадбиркор муассаса ошхонасини ижарага олиб, сифатли ва хавфсизлиги таъминланган озиқ-овқат маҳсулотларидан санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда таомлар тайёрлайди, яримтайёр ва тайёр маҳсулотларни етказиб беради.

- Тадбиркор томонидан таклиф этилаётган хизмат бир қанча қулайликларга эга, - дейди Қўшработ туманидаги 4-МТМ мудираси Мақсуда Алибекова. – Мисол учун, болаларнинг бир кунлик нон истеъмол қилиш меъёри 120 граммни ташкил этади. Бу ерда ноннинг махсус 40 граммдан пиширилаётганига гувоҳ бўлдик.

Шунингдек, ҳар бир болага индивидуал ёндашув уларнинг жамоат жойида овқатланиш маданиятини шакллантиради. Алоҳида ошхоналарни ташкил этиш гуруҳ хоналарининг тозалигини сақлайди. Муассаса ходимларининг эътибори болаларнинг таълим-тарбиясига қаратилади.

 

Насиба Жонтўраева.

 


Киритилган вақти: 28/05/2018 22:45;   Кўрилганлиги: 72
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг