Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

АКВАПАРК ИШГА ТУШДИ

Самарқанд шаҳридаги собиқ “Суғдиёна” истироҳат боғининг бир қисмида замонавий аквапарк қурилиб, фойдаланишга топширилди.

“Добусия Самарқанд аквалайн” масъулияти чекланган жамияти томонидан уч ярим гектар майдонда ташкил этилган мазкур мажмуада оилавий келувчилар учун алоҳида чўмилиш жойи, иккитадан катталар ва ўсмирлар учун бассейн, болаларга мўлжалланган бассейн ва учта жакузи, олтита аттракцион, тез оқувчи, тўлқинлантирувчи ҳавзалар мавжуд.

Маскан бир вақтнинг ўзида минг, бир кунда эса 3-4 минг кишини қабул қилиши мумкин.

Аквапаркка кириладиган ҳудудларда автомашиналар тураржойи, шунингдек, умумий овқатланиш шохобчалари ташкил қилинган. Кийиниш хоналарида хавфсизликни таъминлаш мақсадида алоҳида электрон калитлар жорий этилган.

Ҳудудда йил охиригача қишки бассейн, соғломлаштириш маркази, 200 ўринга мўлжалланган меҳмонхона ҳам қурилади. Ҳозир бу ерда 30 киши, тўлиқ қувватда иш бошлагандан сўнг эса яна 90 киши доимий ишлайди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Киритилган вақти: 10/08/2018 20:36;   Кўрилганлиги: 77
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг