Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

52 ХОНАДОН ҲАҚИҚИЙ ЭҲТИЁЖМАНДЛАРГА БЕРИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги транспорт ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг фойдаланилмасдан бўш турган 3 қаватли биноси 2 миллиард 160 миллион сўм маблағ эвазига 52 та бир ва икки хонали уйларга мослаштирилиб, реконструкция қилинди.

Барча хоналар мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланди.

Шунингдек, бинонинг биринчи қаватида маънавият ва тиббиёт хоналари ҳамда ушбу уйда яшовчилар бандлигини таъминлаш мақсадида тикув цехи ташкил этилди. Бу ерда Самарқанд шаҳридаги “Бофанда” масъулияти чекланган жамияти томонидан 8 та тикув машинаси ўрнатилди.,

Янги хонадонларни ўз эгаларига топшириш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев иштирок этди ва уй калитларини тантанали топширди.

Тадбирда янги хонадонларга кўчиб ўтган оилалар вакиллари сўзга чиқиб, кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди.


Киритилган вақти: 11/06/2018 10:28;   Кўрилганлиги: 22
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг