Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ШАҲАР КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИНИНГ СОНИ ҲАМДА САЙЛОВЧИЛАР НОРМАСИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарори

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов  компанияси  бошланишини  эълон  қилиш  тўғрисида»ги қарори ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига биноан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши     

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сони 30 (ўттиз) та этиб белгилансин.

2. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови бўйича битта сайлов округига тўғри келадиган сайловчиларнинг нормаси ўртача 11,9 минг нафар сайловчи ҳисобидан белгилансин ва шаҳар миқёсида илова бўйича тасдиқлансин.

Шахар Кенгаши раиси А.Шукуров

2014 й. 27 сентябрь


Киритилган вақти: 29/09/2014 15:33;   Кўрилганлиги: 153
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг