Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ШАҲАРДАГИ АЙРИМ ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг «Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳар, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегараларига ўзгартиш киритиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 20-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар таркибига янгидан қўшилган маҳаллалар ҳудудларида бир қатор ташкилий, маданий маърифий ҳамда ижтимоий-иқтисодий  чора-тадбирлар, шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли ва уй-жойлар ҳисобини тартибга солиш юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.

Бироқ, айрим кўчалар номланиши масаласи ҳанузгача ўз ечимини топмаган. Айни шу мақсадда, маҳаллалар томонидан жой номларини миллий истиқлол мафкурасига монанд равишда ўзгартиш, жумладан, эски тузум давридан сақланиб қолган, халқимиз тарихи ва анъаналари билан боғлиқ бўлмаган жой номларини ўзгартиш лозим бўлган маҳалла ва кўча номлари бўйича таклифлар жамланган.

Ушбу таклифлар шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича  комиссияси томонидан Самарқанд туманидан қўшилган маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирокида кенг ўрганиб, муҳокама қилинган. Тақдим қилинган баённомага асосан, айрим номсиз кўчаларга янги номлар бериш ҳамда шаҳардаги иккита бир хилдаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг номларини ўзгартиш тўғрисида таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикасидаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича  Республика комиссияси мажлисининг   2005 йил 26 январдаги 07-5-11-сонли ва вилоят ҳокимлигининг 2013 йил 29 июндаги 04/3-260-сонли йиғилиш баёни асосида ҳамда шаҳар Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан тавсия этилган таклифларни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонунининг 448-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартиш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарори 107-моддаси талабларига асосланиб, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Шаҳар Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссияси баённомасида қайд қилинган ҳамда айрим номсиз кўчаларга янги ном бериш, иккита бир хилдаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг номларини ўзгартиш, номлари ўзгармайдиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва шаҳарчаларни қайд этиш борасидаги таклиф-тавсиялари иловаларга асосан тасдиқлансин.

2. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидан ушбу таклифларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш сўралсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

4.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг “Қонунийлик, ҳуқуқ тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси” (Ш.Шамсиев) ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари У.Назаровлар  зиммаларига юклатилсин

Шахар Кенгаши раиси А.Шукуров

2014 й. 24 декабрь

Ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумот:

Ҳалқ  депутатлари шаҳар Кенгашининг
2014 йил «24» декабрдаги 181-30-сонли
қарорига илова

  
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг «Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳар, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегараларига ўзгартиш киритиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 20-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикасидаги топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясининг 2005 йил  26 январдаги 07-5-11 сонли ва вилоят ҳокимлигининг 2013 йил 29 июндаги  04/3-260-сонли йиғилиш баёнлари қарорларига асосан Самарқанд шаҳридаги кўчаларга ном қўйиш бўйича
ТАКЛИФЛАР
 
Т/р
Кўчаларнинг ҳозирги номи
Таклифлар
1
Боғимайдон-2, Чилстун, Қир маҳаллаларидан ўтган катта номсиз кўчага
Боғимайдон
2
Жўйичуқур, Боғибаланд-2 маҳаллаларидан ўтган номсиз кўчага
Хожа Исҳоқи Вали
3
Боғибаланд-2 (собиқ Боғиболо), Қир (собиқ Тошлоқ) маҳаллаларидан ўтган номсиз кўчага
Тошлоқ
4
Боғибаланд-2 (собиқ Боғиболо) маҳалласидаги номсиз кўчага
Анжирзор
5
Мотид, Наврўз-2, Қўрғонча маҳаллаларидан ўтувчи асосий кўчага
Амирзода Абу Бакр
(Амир Темурнинг набираси)
6
Қўрғонча маҳалласидаги номсиз кўча
Ҳаким Саноий (1070-1140)
(йирик шоир, Темур тузуклари, 60-бет)
7
Қўрғонча маҳалласидаги номсиз кўча
Аҳмади Жоми (1049-1142)
(Ҳадисшунос олим, Темур тузуклари 60-бет)
8
Мотрид маҳалласидаги номсиз кўча
Боғи Мотурудий
9
Хўжа Ғунжойиш маҳалласидаги номсиз кўчага
Хожа Ғунжойиш
10
Хўжа Ғунжойиш маҳалласидаги номсиз кўчага
Боғи роҳат
11
Хўжа Ғунжойиш-2 (собиқ Чорбоғ) маҳалласидаги номсиз кўча
Чорбоғ
12
Хўжақишлоқ маҳалласидаги асосий номсиз кўчага
Аэропорт маҳалласидан келаётган Лочин кўчасини давоми деб белгилаш
13
Хўжақишлоқ маҳалласидаги номсиз кўча
Гулбоғ
14
Кундисўфи маҳалласидаги номсиз кўчага
Оби раҳмат
15
Кундисўфи маҳалласидаги номсиз кўчага
Алломалар
16
Кундисўфи маҳалласидаги номсиз кўчага
Қунди Сўфи
17
Кундисўфи маҳалласидаги номсиз кўчага
Кавсар
18
Хўжағунжойиш (собиқ Хўжағунжойиш) маҳалласидаги номсиз кўчага
Ганжина
 
19
Хўжағунжойиш (собиқ Хўжағунжойиш) маҳалласидаги номсиз кўчага
Янгибоғ
20
Хўжағунжойиш (собиқ Хўжағунжойиш) маҳалласидаги номсиз кўчага
Қайнарма
 
21
Хўжақишлоқ (собиқ Азизон) маҳалласидаги номсиз кўчага
Азизон
22
Юқори Хўжасоат, Ўрта Хўжасоат, Қуйи Хўжасоат маҳаллаларидан ўтувчи номсиз кўчага
Хўжасоат
23
Юқори Хўжасоат, Ўрта Хўжасоат, қуйи Хўжасоат маҳаллаларидан ўтувчи номсиз кўчага
Заковат
24
Юқори Хўжасоат, ўрта Хўжасоат, қуйи Хўжасоат маҳаллаларидан ўтувчи номсиз кўча
Зафар
25
Юқори Хўжасоат, ўрта Хўжасоат, қуйи Хўжасоат маҳаллаларидан ўтувчи номсиз кўчага
Заргартепа
26
Юқори Хўжасоат, ўрта Хўжасоат, Қуйи Хўжасоат маҳаллаларидан ўтувчи номсиз кўча
Сарховуз
27
Юқори Хўжасоат маҳалласи (темирйўл ёни)дан ўтувчи номсиз кўчага
Паҳлавонлар
28
Дукчиён, Бекҳо, Кўл, Навбоғчиён, Сартепа маҳаллаларидан ўтувчи номсиз кўчага
Гулистон
29
Кўл маҳалласидаги номсиз кўчага
Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасининг давоми бўлганлиги учун «Ўзбекистон» кўчаси деб юритиш
30
Навбоғчиён маҳалласидаги номсиз кўчага
Навбоғчиён
31
Навбоғчиён маҳалласидан Самарқанд туманидаги Бўзи маҳаллага борувчи   номсиз кўчага
Бўзи
32
Навбоғчиён маҳалласидаги номсиз кўчага
Узумзор
33
Навбоғчиён маҳалласидаги номсиз кўчага
Шоҳимардон
34
Навбоғчиён маҳалласидаги номсиз кўчага
Дурдона
35
Навбоғчиён маҳалласидаги номсиз кўчага
Ипакчи
36
Навбоғчиён маҳалласидаги номсиз кўчага
Навбоғчиён маҳалласидан ўтувчи номсиз кўчага Самарқанд шаҳридаги Туркистон кўчасини давоми бўлганлиги учун «Туркистон» кўчаси деб юритиш
37
Самарқанд шаҳридаги Аҳмад Яссавий, Дукчиён, Лолазор маҳаллаларидан ўтувчи кўчага
Боғи Улуғбек
38
Кўл маҳалласидаги номсиз кўчага
Пиллачилик
39
Дукчиён (собиқ Хўжа Ғулом) маҳалласидаги номсиз кўчага
Хожа Ғулом
40
Кафтархона (собиқ Кафтархона) ва  Кафтархона–2 маҳалларидан ўтувчи номсиз кўчага
Қирққиз
41
Кафтархона (собиқ Кафтархона) ва  Кафтархона–2 маҳалларидан ўтувчи собиқ Рудакий кўчага
Оби Машҳад
42
Кафтархона (собиқ Кафтархона) ва  Кафтархона–2 маҳалларидан ўтувчи номсиз кўчага
Каварзор
43
Кафтархона (собиқ Кафтархона) маҳалласидан ўтувчи собиқ Уйченская кўчасига
Кафтархона
44
Кафтархона (собиқ Кафтархона) маҳалласидан ўтувчи собиқ Амонуллаев кўчасига
Аравасозлар
45
Кафтархона–2 маҳалласидаги номсиз кўчага
Чармгарлар
46
Кафтархона–2 маҳалласидаги номсиз кўчага
Челонзор
47
Кафтархона–2 маҳалласидаги номсиз кўчага
Сайҳун
48
Кафтархона–2 маҳалласидаги собиқ Ферганская кўчасига
Фарғона
49
Кафтархона–2 маҳалласидаги собиқ Каракульская кўчасига
Қоракўл
50
Кафтархона–2 маҳалласидаги собиқ Рамитанская кўчасига
Ромитан
51
Кафтархона–2 маҳалласидаги собиқ Чинабадская кўчасига
Косиблар
52
Галаосиё маҳалласидаги собиқ Галатегирмон кўчасига
Гала Осиё
53
Сафеди маҳалласидаги номсиз кўчага
Сафеди
54
Гармако ва Сафеди маҳаллаларидан ўтувчи номсиз кўчага
Намуна
55
Сафеди маҳалласидаги номсиз кўчага
Ҳирот
56
Сафеди ва Қавола маҳаллаларидан ўтувчи собиқ Мавлон Насриев кўчасига
Тутистон
57
Гармако маҳалласидаги собиқ Туркестанская кўчасига
Мисгарон
58
Гармако маҳалласидаги номсиз кўчага
Гармако
59
Янги қўрғон (собиқ Сартепа) маҳалласидаги номсиз кўчага
Хумдон
60
Янги қўрғон (собиқ Сартепа) маҳалласидаги номсиз кўчага
Янгиқўрғон
61
Янги қўрғон (собиқ Сартепа) маҳалласидаги номсиз кўчага
Гумбаз
62
Мулён (собиқ Мулён–1) ва Қавола маҳаллаларидан ўтувчи собиқ Бахтиёр Хамидов кўчасига
Самарқанд шаҳридаги Термиз кўчасини давоми бўлганлиги учун «Термиз» кўчаси деб юритиш
63
Қавола–1, Қавола (собиқ Қавола–2), Қавола–3 маҳаллаларидан ўтувчи собиқ И.Мухиддинов кўчасига
Хожа Абду Берун
64
Мулён (собиқ Мулён–1) ва Қавола–3 маҳаллаларидан ўтувчи кўчага
Мўлиён
65
Қавола–3 маҳалласидаги номсиз кўчага
Ҳусайнизор
66
Сафеди (собиқ Қавола–4) маҳалласидаги номсиз кўчага
Ганчкорлар
67
Қавола–1 маҳалласидаги номсиз кўчага
Қавола
68
Қавола (собиқ Қавола–2) маҳалласидаги номсиз кўчага
Меҳржон
69
Қавола (собиқ Қавола–2) маҳалласидаги номсиз кўчага
Ғўлингзор
70
Қавола (собиқ Қавола–2) маҳалласидаги ўтувчи номсиз кўчасига
Гавхар
71
Саттепо мавзейидаги Бўлот Солиев кўчасига
Обод турмуш
72
Саттепо маҳалласидаги номсиз кўчага
Сартепа
73
Чўпонота маҳалласидаги номсиз кўчага
Кўхак
74
Оқдарё туманининг собиқ Рофе Ҳамроев хўжалигида барпо этилган янги массивдаги номсиз кўчага (янги участкалар)
Ўрикзор
75
Оқдарё туманининг собиқ Рофи Ҳамроев хўжалигида барпо этилган янги массивдаги номсиз кўчага (янги участкалар)
Янгиобод
76
Ибн Сино маҳалласи ҳудудидаги номсиз кўчага
Ҳакимлар
77
Илмобод маҳалладаги Ғофур Каримов кўчасига
Устозлар
78
Шодлик маҳалласидаги Сам Авто заводининг орқа тарафида жойлашган номсиз кўчага
Автомобилсозлар
79
Бўстон маҳалласидаги номсиз кўчага
Бўстон кўчаси
80
Янги хаёт маҳалласидаги номсиз кўчага
Мусаффо
81
Янги хаёт маҳалласидаги номсиз кўчага
Ҳайрат
82
Мотрид маҳалласидаги номсиз кўчага
Боғи Беҳишт
(“Самария” китобида келтирилишича шу ҳудудда катта боғ бўлган
83
Мотрид маҳалласидаги номсиз кўчага
Хазрати Шайх
(“Самария” китобида келтирилишича қадимдан шу ҳудуд мазкур ном билан аталган)
84
Мотрид маҳалласидаги номсиз кўчага
Қумсой
85
Хўжа ғунжойиш маҳалласидаги номсиз кўча
Чиғил
86
Хўжа ғунжойиш  маҳалласидаги номсиз кўча
Шарқобод
87
Хўжа ғунжойиш  маҳалласидаги номсиз кўча
Равотиболо
88
Хўжа ғунжойиш  маҳалласидаги номсиз кўча
Якка чинор
89
Мотрид, Қўрғонча маҳаллаларидан ўтувчи
Карим Шарипов кўчаси
Абу Мансур Мотуридий кўчаси
(ном билан  ўзгарган)
90
Қир маҳалласида
Шамс
91
Боғимайдон-2 маҳалласида
Афросиёб
92
Боғимайдон-2 маҳалласида
Гулбоғ
93
Қавола маҳалласида
Наво
94
Кафтархона маҳалласида
Оқчинор
95
Сарбон маҳалласида
Оби ҳаёт
96
Садриддин Айний  маҳалласида
Парвоз
97
Севали маҳалласида
Амир Кулол кўчаси 2-тор йўлак
98
Хўжасоат маҳалласидаги (Собиқ Фуркат Нарзикулов кўчаси)
Бунёдкор кўчаси
99
Хўжа Ахрори Вали маҳалласидаги (Собиқ Олим Орифий кўчаси)
Жасорат
 
  
Шаҳар ҳокимлиги ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибияти мудири вазифасини бажарувчи А.Халикулов
 
Ҳалқ  депутатлари шаҳар Кенгашининг 
2014 йил «24» декабрдаги 181-30-сонли
қарорига илова
 
I. Самарқанд шаҳридаги  номлари ўзгарадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари
 
Маҳалла фуқаролар  йиғинининг янги
номи
Жойлашган ҳудуди (МФЙ)
Маҳалла фуқаролар йиғининг эски номи
1
Ўзбекистон
Ўзбекистон
Раим Шокирбеков МФЙ
2
Сайхун
Сайхун
Кафтархона-2 МФЙ
3
Боғи Мирзо
Боғи Мирзо
Қавола-3 МФЙ
4
Хўжағунжойиш
Хўжағунжойиш
Хўжағунжойиш -2 МФЙ
5
Гулобод
Гулобод
Наврўз-2 МФЙ
6
Регистон
Регистон
Боғибаланд-  МФЙ
7
Мўлиёни поён
Мўлиёни поён
Мўлиён МФЙ
8
Юқори Боғимайдон
Юқори Боғимайдон
Боғимайдон МФЙ
9
Хумо
Хумо
Хўжағунжойиш МФЙ
10
Боғибаланд
Боғибаланд
Боғибаланд-2 МФЙ
11
Боғимайдон
Боғимайдон
Боғимайдон-2 МФЙ
12
Мулиён
Мулиён
Мулиён-2 МФЙ
 
 
Шаҳар ҳокимлиги ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибияти мудири вазифасини бажарувчи А.Халикулов

Охирги ўзгариш вақти: 09/03/2016 15:43;   Кўрилганлиги: 77
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг