Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ 2015 ЙИЛ 21 ИЮЛДАГИ «ТЎЙ-ҲАШАМ, ОИЛАВИЙ ТАНТАНА, МАЪРАКА ВА МАРОСИМЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИ ХАҚИДА

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги ПФ-2100 сонли Фармони ва халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2015 йил 21 июлдаги «Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган тўй-ҳашам ва маросимлар билан боғлиқ турли оилавий тадбирларда исрофгарчилик ва дабдабабозликларнинг олдини олиш, ушбу тадбирларни, авваламбор, ёш авлод тарбиясида муҳим ва самарали восита эканлигини эътиборга олиш ҳамда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2015 йил 21 июлдаги «Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Тўй-ҳашам ҳамда оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи шаҳар жамоатчилик кенгаши таркиби 1-иловага биноан тасдиқлансин.

3. Тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи шаҳар жамоатчилик кенгашига (У. Назаров):

- 10 кунлик муддатда кенгаш иш режасини ишлаб чиқиш ва шу асосда тизимли равишда фаолиятини йўлга қўйиш;

- Кенгаш ишига кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда шаҳарда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираси билан боғлиқ тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчам, камхаражат ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда ресторан, тўйхона ва шу каби муассасалар орқали кенг тарғиб қилиш ва амалда жорий қилинишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

4. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси, «Нуроний» жамғармаси шаҳар бўлими, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлимларининг шаҳарда меҳнат унумдорлигини сақлаш ва аҳоли тинчлик-осойишталигини таъминлаш мақсадида ресторан, кафе ва тўйхоналарда тўй, оилавий тантана ва маросимлар муносабати билан боғлиқ ош бериш тадбирлари эрталаб соат 07:00 дан 09:00 гача ёки кундузи 12:00 дан 14:00 гача, кечки тўй-ҳашам тадбирлари ресторан, кафе ва тўйхоналарда соат 18:00 дан 22:00 гача давом эттирилиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин ва қўллаб-қувватлансин.

5. Шаҳар давлат солиқ инспекцияси (У. Таниев) ҳамда шаҳар ички ишлар бошқарма (Б. Баҳромов)ларига:

- шаҳардаги ресторан, кафе ва тўйхоналарда тўй-ҳашам ва турли оилавий маросимларни ўтказишда пластик карточкалар, пул ўтказиш йўли ва банк кредити орқали ўтказиладиган тўловлардан чекловсиз фойдаланишни таъминлаш;

- тўй-ҳашам ва турли маросимлар ўтказиладиган манзилларда фуқаролар ҳаётига хавф солувчи техникалар, кўргазмалар ва пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини бузадиган ҳар қандай шовқинли ҳолатларнинг олдини олиш;

- тўй-ҳашам ва оилавий тантаналарда хизмат қиладиган санъаткорлар, хонанда ва раққосаларнинг лицензияси ёки тегишли рухсатномаси мавжудлигини ҳамда кийиниш маданияти ва тўй жараёнидаги хизмат одобини қатъий назоратга олиш;

- келин-куёвлар никоҳини қайд қилиш муносабати билан шаҳар кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан, балки, фуқаролар ҳаётига хавф солувчи ва меъёридан ортиқча автомашиналар жалб этилиши ҳолатларининг олдини олиш вазифалари топширилсин.

6. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг шаҳар кенг жамоатчилигига тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни миллий қадриятимизга ҳамда замон талабларига мос равишда ўтказишда фаол ва ҳамкор бўлиш тўғрисидаги мурожаати 2-иловага биноан маъқуллансин.

Ушбу мурожаат барча маҳаллаларда, ўқув юртларида, ресторан, кафе ва тўйхоналарда кенг муҳокама этилиши ва амал қилиниши мақсадга мувофиқ деб топилсин.

7. Ушбу қарор ижроси устидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.

Шаҳар Кенгаши раиси А. ШУКУРОВ

2015 й. 17 сентябрь


Киритилган вақти: 18/09/2015 15:43;   Кўрилганлиги: 64
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг