Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

САМАРҚАНД ШАҲРИДА «2014 ЙИЛДА ИШ ЎРИНЛАРИНИ ТАШ КИЛ ЭТИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарори

Самарқанд шаҳрида 2013 йилда  Самарқанд шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори эхтиёжлари ва худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворлигини ҳисобга олган ҳолда янги иш жойлари яратиш, яратилаётган иш ўринларини малакали  ишчи-хизматчилар билан таъминлаб бориш мақсадида муайян ишлар амалга оширилган.

“2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини  таъминлаш Дастури”га кўра  жами, 16100 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 16540  та иш ўринлари яратилган. Дастур 103,0 фоизга бажарилди.

Жумладан:

Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ва мавжуд корхоналарни кенгайтириш, қувватини янгилаш ҳисобига дастурга кўра  900 та  иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳақиқатда 1014 та иш ўринлари яратилган. Дастур ижроси  113,0 фоизга бажарилган.

Шундан:   

Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ҳисобига 191 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 203 та иш ўрни яратилган.       Дастур  106,0 фоизга бажарилди.

Мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватини янгилаш ҳисобига 709 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган, амалда  811 та иш ўринлари яратилган.

Кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш ҳисобига  Дастур бўйича 8775 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 8862 та иш ўринлари  яратилган. Дастур 101,0 фоизга бажарилган.

Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига  1250 та иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1349 та янги иш ўрни яратилган.

Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш ҳисобига 2125 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган, ҳақиқатда 2134 та иш ўрни яратилган. Дастур кўрсатгичи 100,0 фоизга бажарилган.

Шу жумладан, корхоналар билан кооперация асосида касаначилик иш ўринлари яратиш ҳисобига дастур бўйича 252 та иш ўринлари яратилиши белгиланган, ҳақиқатда  253 та иш ўринлари яратилган. Дастур ижроси 100,0 фоизга бажарилган.

Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига 658 та иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 702 та иш ўрни яратилган. Дастур 107,0 фоизга бажарилган.

Жами яратилган иш ўриноаридан:

аёллар учун 4125 та иш ўрни яратилди;

қамоқ жазосини ўтаб келганларга 238 та иш ўрни яратилди;

коллеж битирувчилари учун 2282 та иш ўрни яратилди;

ёшлар учун 5646 та иш ўрни яратилди;

квоталанган 4098 иш ўринларидан 3776 таси яратилди;

Жорий йилда қилинган  иқтисодий таҳлиллардан келиб чиқиб, бундан ташқари Самарқанд шаҳрининг саноат салоҳияти, кам қувватли, паст рентабелли ва ишламасдан турган корхоналарни молиявий соғломлаштириш, хизмат-кўрсатиш ва сервис хизматини ривожлантириш, айниқса туризмни ривожлантириш ва енгил саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш юзасидан қабул қилинган дастурларнинг 2014 йилда ишга тушириладиган объектларини ишга тушириш эвазига яратиладиган янги иш ўринларини инобатга олиб, шу билан бирга касб-хунар коллежлари шаҳар битирувчилари сони 2014 йилда ўртача 4500 тани ташкил этишини назарда тутган ҳолда,“2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури” ишлаб чиқилиб, унга кўра 16230 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Халқ  депутатлари шаҳар Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Ураковнинг Самарқанд шаҳрида 2013 йилда «Янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури» ижроси ҳақидаги ҳисоботи 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

2.Самарқанд шаҳрида  «2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури»  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Самарқанд шаҳрида  «2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури»нинг ойма–ой параметрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.«2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури» ижросини назорат қилиш Ишчи комиссияси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5.Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Ураковга  «2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури» лойиҳасини вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги  Ишчи комиссиясига тақдим этиш топширилсин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг «Махаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси» (К.Бахронов) зиммасига юклатилсин.

Шахар Кенгаши раиси А.Шукуров

2013 й. 28 декабрь


Киритилган вақти: 30/12/2013 15:27;   Кўрилганлиги: 99
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг