Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ВАКИЛЛИК ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШГА КЎМАКЛАШУВЧИ КОМИССИЯСИНИНГ 2013 ЙИЛ 22 НОЯБРДАГИ СКҚ-32-ΙΙ-СОНЛИ “ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРИ ВА УЛАР ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИНИНГ 2012 ЙИЛ ИККИНЧИ ЯРМИДАГИ ВА 2013 ЙИЛ ЎТГАН ДАВРИДАГИ ФАОЛИЯТИ МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ҲАҚИДА

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан Самарқанд шахар Кенгаши ва  Кенгаш доимий комиссияларининг 2012 йилнинг иккинчи ярим йиллиги ҳамда 2013 йилда амалга оширган ишлари мониторинг йўли билан ўрганиб чиқилган.

 Мониторинг натижаларига кўра, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши ва доимий комиссиялари томонидан кейинги йилларда иш сифати яхшиланиб, самардорликни, таъсирчанликни ошириш борасидаги ишлар ўтган даврда ҳам изчил давом эттирилган.

 Шу билан бирга, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши фаолиятида айрим камчиликлар кузатилганлиги таъкидланган. Жумладан, 1) Шахар Кенгаши ҳамда доимий комиссиялари фаолиятида ўз қарорлари ижроси юзасидан назорат тарзида ўрганиш ўтказишга етарли эътибор бермасликлари; 2) Шахар Кенгашининг айрим қарорларида нодавлат нотижорат ташкилотлари рахбарларига ижро этилиши қатъий қилиб белгиланган топшириқлар берилганлиги кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг фаолиятидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари шахар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2013 йил 22 ноябрдаги СКҚ-32-ΙΙ-сонли “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссияларининг 2012 йил иккинчи ярмидаги ва 2013 йил ўтган давридаги фаолияти мониторинг натижалари тўғрисида”ги қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг махаллий хокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2013 йил 22 ноябрдаги № СКҚ-33-II сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳаллий ижро этувчи ҳоқимият органлари устидан назоратни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқ депутатлари махаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги конференция тавсиялари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

3. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияларида 2014 йил январ ойида Олий Мажлис Сенати Комиссияси томонидан кўрсатилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиш ҳамда лозим чора-тадбирлар белгилаш тавсия этилсин.

4. Халқ депутатлари шахар Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комисссияси” (Ш.Хамраева)га:

- шахар Кенгаши ҳамда доимий комиссияларнинг келгусидаги фаолиятини доимий назорат қилиш, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг амалдаги қонунчилик талабларига мос равишда бўлишга эришиш;

- халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари томонидан масалаларни тайёрлаш, йиғилишларни ўтказиш ҳамда баёнларни расмийлаштиришларида яқиндан ёрдам кўрсатиш;

- ҳар чорак давомида шахар Кенгаши ва доимий комиссиялари иш режаларининг ижроси ҳамда муҳокама қилинган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорларни таҳлил қилиб, шахар Кенгашига ахборот бериш вазифалари топширилсин.

5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш шахар Кенгашининг «Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси» (Ш.Хамраева) зиммасига юклансин.

Шахар Кенгаши раиси А.Шукуров

2013 й. 28 декабрь


Киритилган вақти: 30/12/2013 15:29;   Кўрилганлиги: 146
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг