Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

2013 ЙИЛ ШАҲАР МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ КУТИЛАЁТГАН ИЖРОСИ ҲАМДА 2014 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ҳамда бу борадаги Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 27 декабрдаги 255-29 қарорларига мувофиқ Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ҳамда бу борадаги Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 27 декабрдаги 255-29 қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2014 йил шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари ҳажмлари 1-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Ураковга:

- маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бўйича бажарилишини таъминлаш, солиқ солинадиган базасини кучайтириш ва молиявий салоҳиятини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

- хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қўллаб қувватлашга қаратилган солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштирилиши ва унинг самарадорлигини оширилишини, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишига барҳам бериш устидан қатъий ва таъсирчан назорат қилинишини таъминлансин.

4. Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2014 йилга белгиланган асосий кўрсаткичларини шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари бўйича тақсимланган бюджетни тасдиқлаш ҳамда зарурият туғилганда уларга ўзгартиришлар киритишга шаҳар ҳокими ваколатлидир.

5. 2013 йил шаҳар маҳаллий бюджетининг кутилаётган даромадлар ва харажатлар ижроси 2-иловага асосан тасдиқлансин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар Кенгашининг «Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси» (Қ.Баҳронов) зиммасига юклатилсин. 

Шаҳар Кенгаши раиси А.Шукуров

2013 й. 28 декабрь


Киритилган вақти: 30/12/2013 15:31;   Кўрилганлиги: 46
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг