Гулобод кўчасида ҳаракат вақтинча тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 27-28 август ва 2 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган таркибда ўтказилган мажлис баёнининг 11-банди билан шаҳримиздаги Гулобод кўчасининг Г-34 кесишмасидан Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрори Вали мажмуасигача бўлган қисмида 6 қаторли автомобиль йўли қурилишини ташкил этиш белгиланганди. Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 4 октябрда Самарқанд шаҳар ҳокимининг 1707-Қ сонли қарори қабул қилинганди. Бугунги кунда мазкур кўчани қайта қуриш ишлари бошланди. 

Шу муносабат билан жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мазкур кўчанинг иш олиб борилаётган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

yesКаналга уланиш: https://t.me/samshahar 
yeswww.facebook.com/samshaharhokim
yessamshahar.uz

Image_elon: 
 doc xls
2015-2019 © Maked by: SAKTRM