Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Шаҳар ҳокими А.С.Шукуровнинг “Ўзбек миллий кино санъати кунлари” фестивалининг очилиш маросимидаги кириш сўзи

Самарқанд концерт зали, 2014 й. 16 март 15:00

Ассалому алайкум азиз ватандошлар, муҳтарам меҳмонлар!

Ҳурматли ўзбек кино санъати дарғалари ва халқимизнинг севимли санъаткорлари.

Сизларни ер юзининг сайқали ҳисобланмиш қадимий ва навқирон Самарқанд заминида кўриб турганимдан беҳад миннатдорман.

Истиқлолдан сўнг юртимизда Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида маънавият ва маърифатга жуда катта эътибор қаратилди. Мана шу эътиборнинг самараси ўлароқ кино ва театр санъати ҳам кенг ривожланиб бормоқда. Бугун ўзбек кино ижодкорлари томонидан яратилган фильмлар, бетакрор образлар томошабин қалбидан чуқур жой эгаллагани бунинг ёрқин исботидир. Яратилган ҳар бир фильм, ҳар бир асар халқимизга, ёшларимизга маънавият улашишдек шарафли вазифани адо этаяпти. Энг қувонарлиси, ўзбек кино ижодкорлари томонидан яратилган кўплаб фильмлар нафақат мамлакатимиз балки хорижий давлатларда ҳам эътироф этилиб, севилиб томоша қилинмоқда. Нуфузли халқаро фестиваль ва танловларда фахрли ўринларни эгаллашмоқда. Албатта ушбу сермашаққат ва масъулиятли соҳа ривожига мазкур тадбирда қатнашаётган халқимизнинг севимли санъаткорларининг ўз ўрни бор.

Барчангизга маълумки, анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ўзбек миллий кино санъати кунлари” фестивалини, қолаверса, сиз санъаткорларнинг ташрифингизни самарқандликлар катта шодиёналар билан кутиб олади. Пойтахтимиздан ташриф буюрган ўзбек киноси дарғалари ва севимли санъаткорларимиз самарқандликлар билан учрашиб, ўзбек киноси ва театр санъатининг муаммолари, ютуқ ва камчиликлари ҳамда келажаги ҳақида дилдан суҳбат қурадилар. Бу йил ҳам “Соғлом бола йили” ҳамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Самарқандда бўлиб ўтаётган “Ўзбек миллий кино санъати кунлари” фестивалида учрашиб турибмиз. Энг қувонарлиси, тўрт кун давом этадиган бу тадбир қўшалоқ байрам сифатида халқимиз томонидан кенг нишонланмоқда.

Бугун фестивалда иштирок этадиган севимли санъаткорларимиз – Ўзбекистон халқ артистлари – Эркин ака Комилов, Хайрулла ака Саъдиев, Ражаб ака Адашев, Ёқуб ака Аҳмедов, Ёдкор ака Саъдиевлар, хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Фотима Режеметова, Лола Элтоева, Раъно Шодиева, Мирза Азизов, Шоҳида Исмоиловалар, келажаги порлоқ киноактёрлар - Алишер Узоқов, Шаҳзода Матчонова, Асал Шодиева, Наргиза Салмонова, Абдухалил Мингноров, Дилноза Кўбаева, Адиз Ражабов, Муҳаммадисо Абдулхайиров ва Гулчеҳра Эшонқуловалар иштирок этишмоқда. Биз барча санъаткорларни азизу авлиёлар макон топган Самарқандга хуш келибсиз, деймиз

Ўйлаймизки, бу йилги фестиваль ҳам халқимиз, ёшларимиз учун бир умр ёдда қоларли ажойиб маънавий-маърифий тадбир бўлади. Мен барча санъаткорларимизнинг келгуси ишларига омад, ижодларига юксак самара тилайман.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Охирги ўзгариш вақти: 05/03/2016 15:30;   Кўрилганлиги: 42
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг