Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИНИ ВАҚТИНЧАЛИК ТАҚИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Шаҳар ҳокимининг 2015 йил 15 декабрдаги «Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича» 9-11/249-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида «Янги йил арчаси» ўрнатилган ҳудудда байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилаётган «Баҳор» МЧЖ биноси олдида, Темирйўл вокзали олдидаги майдонда, СамИСИ қошидаги 2-академик лицей олдидаги майдонда, «Йўлбарслар хиёбони», Кимёгарлар, Сўлим ва Фарҳод шаҳарчаларида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан шаҳар ички ишлар бошқармасининг 2015 йил 15 декабрдаги 11/6-3568-рақамли хатини инобатга олиб;

Қуйидаги кўчаларда:

- Амир Темур кўчасининг Шоҳрух кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Шоҳрух кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мирзо Улуғбек кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Беруний кўчасининг Рўдакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Темур йўл вокзали биносигача бўлган қисмида;

- Рўдакий кўчасининг Темир йўл вокзали биноси олдидан ўтган қисмида;

- Рўдакий кўчасининг Беруний кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Гагарин кўчасигача бўлган қисмида («Сиёб деҳқон бозори» ва Темир йўл вокзали йўналиши бўйича);

- Сартепа маскани Туркистон кўчасининг СамИСИ қошидаги 2-академик лицейи олдидан ўтган 200 метр қисмида;

- Кимёгарлар шаҳарчаси Умид кўчасининг Зиёкорлар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Дарғом кўчасигача бўлган қисмида;

- Кимёгарлар шаҳарчаси Дарғом кўчасининг «Кимёгарлар маданият уйи» олдидан ўтувчи қисмида;

- Сўлим шаҳарчаси Заковат кўчасининг Алмати кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мевали кўчасигача бўлган қисмида;

- Сўлим шаҳарчаси Мевали кўчасининг 2-маданият уйи олдидан ўтган қисмида;

- Фарҳод шаҳарча фуқаролар йиғини биноси олдидаги майдонга туташувчи 3 та кўчада транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча тақиқлансин.

2. Тадбир ўтказиладиган қуйидаги кўчаларда:

- Амир Темур кўчасининг Шоҳрух кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Шоҳрух кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчасидан Хусайн Бойқаро кўчасигача бўлган оралиқ қисмида;

- Алишер Навоий кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчасидан Пушкин кўчасигача бўлган оралиқ қисмида;

- Рўдакий кўчасининг «Темир йўл деҳқон бозори»дан Депо кўчаси туташмасигача бўлган қисмида («Сиёб деҳқон бозори» – Темир йўл вокзали йўналиши бўйича кўчанинг ўнг томон қатнов қисмида);

- Ибн Холдун кўчасининг Беруний кўчасидан 49-умумтаълим мактаби биноси қаршисигача бўлган қисмида;

- Туркистон кўчасининг «Табиат саховати деҳқон бозори»дан Навбоғчиён кўчасигача бўлган қисмида;

- Кимёгарлар шаҳарчаси Зиёкорлар кўчасининг Умид кўчаси билан туташган қисмида;

- Сўлим шаҳарча фуқаролар йиғини биносининг олдидан ўтувчи Мевали ва Алмати кўчаларида «Янги йил арчаси» ўрнатиладиган жойдан 100 метр масофада;

- Фарҳод шаҳарчасига олиб борувчи асосий кўчанинг шаҳарча маркази биносига кириш кўчаси билан туташган қисмида транспорт воситалари учун вақтинчалик тўхташ жойлари ташкил этилсин.

3. Мазкур фармойиш қабул қилиниши муносабати билан «Самарқандтранс» маркази (И.Ҳамроев)дан транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча тақиқланган кўчаларда ҳаракатланувчи умумфойдаланишдаги транспорт воситалари йўналишларига тегишли ўзгартириш киритиш сўралсин.

4. Шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (И.Эшмуродов)га транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча тақиқланган кўча ва ҳудудларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли белгилар ўрнатиш, масъуллар бириктириш ҳамда доимий назоратга олиш топширилсин.

5. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (А.Раҳматуллаев), «Самарқанд» газетаси (Ҳ.Жўраев) мазкур фармойишнинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласин.

6. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими А. Шукуров

2015 й. 15 декабрь


Киритилган вақти: 16/12/2015 15:09;   Кўрилганлиги: 148
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг