Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ШАҲАР ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИНИ 2014/2015 ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА БАРҚАРОР ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 июндаги ПҚ-2194 сонли “Республи ка иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва шу тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2014 йил 3 июлдаги 129-Қ сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 июндаги ПҚ-2194-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва шу тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2014 йил 3 июлдаги 129-Қ-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ушбу қарор билан 2014 йилнинг 1 мартида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бош вазир ўринбосарлари раҳбарлигида учта ишчи гуруҳнинг таркиби қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги:

кўп хонадонли уй-жой фондини, унга хизмат кўрсатувчи марказлаштирилган қозонлар ва қозонхоналарни, совуқ сув ва марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти тармоқларини жорий ва капитал таъмирлаш, ирригация тизимларини реконструкция қилиш, марказий ва кварталлар ичидаги кўчаларни санитария жиҳатидан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек Тошкент шаҳри ва республиканинг 28 та йирик шаҳарлари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда бошқарувчи сервис компаниялари фаолиятини такомиллаштириш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Б.И.Закиров);

ижтимоий соҳа объектларига, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига белгиланган муддатларда ҳамда етарли ҳажмларда ёқилғи-энергетика ресурсларининг асосий турларини – табиий газ, электр энергия, печь ёнилғиси, кўмир, томларни қопловчи қаттиқ битумни узлуксиз етказиб бериш, электр ва газ таъминоти, газ тақсимлаш пунктлари, трансформатор подстанцияларини жорий ва капитал таъмирлашни амалга ошириш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Ғ.И.Ибрагимов);

мактаблар, болалар боғчалари, “Меҳрибонлик” ва меҳр-шафқат уйлари, тиббиёт муассасалари, коллежлар, лицейлар, олий ўқув муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга, мазкур объектларнинг томларини, ички иситиш тизимлари ва қозонхоналарини жорий ва капитал таъмирлаб, уларни муқобил ёнилғи турларидан фойдаланишга ўтказишни, объектларнинг иссиқлик билан таъминланишини, тегишли санитария ҳолати, уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутувчи ишларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (А.И.Икрамов);

Бунда:

2014/2015 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондининг барқарор фаолият юритиши учун ҳар бир ишчи гуруҳининг аниқ вазифалари белгиланганлиги;

ҳар бир ҳудуд доирасида, шу жумладан республиканинг 28 та йирик шаҳарлари ва туманларида қабул қилинган дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланганлиги, масъул ижрочилар – вазирликлар, идоралар, тижорат банклари раҳбарлари уларга бириктириб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага мувофик;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2 ва 3-иловаларга мувофик;

2014/2015 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, суюлтирилган газ ва ИОМСни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 4-иловага мувофиқ;

шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссияси таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Шаҳар комиссияси:

коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар-жой бинолари, мактабгача тарбия, умум таълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин ва шу йилнинг 20 июлидан кечикмай ушбу масала бўйича комиссиянинг мажлисини ўтказсин;

ўрганиб чиқиш натижалари бўйича вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида тайёрлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар ҳамда топшириқларни бажариш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини таъминласин.

5. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (У.Абдуллаев, У.Назаров) мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар эканлиги қайд қилинсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда шаҳар ҳокимлиги йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

7.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.  

Шаҳар ҳокими А.Шукуров

2014 й. 7 июль


Киритилган вақти: 08/07/2014 14:16;   Кўрилганлиги: 41
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг