Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ШАҲАР ҲУДУДИДАГИ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА УЛАРДАГИ ТИРКАМАЛАРНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2013 йил., 15-сон, 197-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосланиб

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Шаҳар ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Шаҳарда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта:

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилиши белгилансин.

4. Шаҳарда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби              1-иловага, юридик шахсларни транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Шаҳардаги юридик ва жисмоний шахсларга "JV MAN AUTO Uzbekiston" маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрикдан ўтказиш учун зарур-шароитлар мавжудлиги тўғрисидаги   2014 йил 22 январдаги 32-сонли таклифига асосан, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг сервис ва дилерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини "Самарқанд Автотеххизмат" ОАЖга қарашли устахоналарида техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин.

6. Шаҳардаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7. Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли ''Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, шаҳар мудофаа бўлими, шаҳар ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати харбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

8. Ушбу қарор қабул қилиниши билан шаҳар хокимининг 2014 йил 24 февралдаги 220-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шаҳар ҳокими А.Шукуров

2015 й. 30 январь


Киритилган вақти: 02/02/2015 14:26;   Кўрилганлиги: 80
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг