Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ШАҲАР АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА САНИТАРИЯ ЖИҲАТИДАН ТОЗАЛАШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Вилоят ҳокимининг 2013 йил 7 декабрдаги 266-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини ташкил этиш мақсадида

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳокимининг 2013 йил 7 декабрдаги 266-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил  3 декабрдаги 315-Қ-сонли қарори билан:

қуйидагилар республика минтақаларида аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш бўйича санитария жиҳатидан тозалашни ташкил қилишнинг асосий вазифалари этиб:

шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига бўлган замонавий шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминланиши;

барча босқичларда шу жумладан полигонларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, сортларга ажратиш, ташиш, полигонларда кўмиб ташлашда санитария жиҳатидан тозалаш объектларидан фойдаланиш ва сақлаш ҳамда уларни санитария ва экология талабларига мувофиқ ҳолда утилизация қилиш ишларини ташкил этилиши;

аҳоли бандлигини ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш учун қўшимча иш ўринлари ва шарт-шароитлар яратилиши;

қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамланиши;

қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларининг санитария ва экологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини таъминланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қуйидагилар:

2014-2015 йилларда вилоят шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;

2014-2015 йилларда вилоят аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш дастури  2-иловага мувофиқ;

2014-2015 йилларда ободонлаштириш бошқармаларининг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 3-иловага мувофиқ;

2014-2015 йилларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларнинг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 4-иловага мувофиқ;

Ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларни молиялаштириш манбалари  5- иловага мувофиқ;

2014-2015 йилларда шаҳарлар ва туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс тадбирлар деб аталади) 6-иловага мувофиқ;

вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари даражасида Комплекс тадбирларни бажариш бўйича ишчи гуруҳлар таркиблари 7 ва 8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Абдуллаев, шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи М.Жумаев, шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи Б.Элмуродов, шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Ибрагимов, шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири Э.Раджабов ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Раджабовларга қуйидагиларни белгиланган тартибда таъминласинлар:

ҳар йили 1 январгача-танлов савдолари ўтказиш, пудрат шартномаларини белгиланган тартибда тузиш ҳамда ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;

тасдиқланган дастурларнинг, Комплекс тадбирларнинг ва ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;

келгусида ташиб кетиш ҳаражатларини камайтириш мақсадида, чиқитсиз қайта ишлашни ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва утилизация қилишни ташкил этишга доир тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш;

улар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатилган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва қайта ишлаш бўйича тижорат ташкилотлари ташкил этиш;

шаҳарда мавжуд ва янгидан қурилиб фойдаланишга қабул қилинаётган маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини махсус контейнерлар билан жихозлаш ҳамда келгусида улардан самарали фойдаланиш учун санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга бириктириш.

4. Шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи М.Жумаев, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Раджабов ҳамда шаҳар хўжалик хисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати Давлат унитар корхонаси бошлиғи И.Файзиевларга қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш бўйича янгидан ташкил этилаётган полигонларни давлат экология экспертизасидан ўтказишни ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритиш топширисин.

5. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири Э.Раджабовга:

бириктилган тижорат банклар раҳбарлари билан шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган ва янгидан ташкил этилаётган санитари жиҳатидан тозалаш бўйича  ихтисослаштирилган ташкилотларга махсус техника сотиб олиш, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш, жиҳозлаш учун 1 ва 5-иловаларга мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ҳамда ижросини таъминлаш;

амалга оширилган ишларнинг якунлари бўйича, бажарилган ишларнинг ҳажмлари, сифати ва объектларни ишга тушириш муддатларининг тасдиқланган дастурларга, манзилли рўйхатларга ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларга мувофиқлигини текширувдан ўтказиш топширилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ахоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 10 январдаги 4-сонли (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2013 йил., 1-сон, 2-модда) ва вилоят ҳокимининг шу ҳақидаги 2013 йил 14 январдаги 17-Қ сонли қарорига 9-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2013 йил 17 январдаги 41-Қ-сонли ҳамда 2013 йил 3 февралдаги 133-Қ-сонли қарорига 9-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишини ўз зиммамга қолдираман.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилингандан бошлаб кучга киради.

Шаҳар ҳокими А.Шукуров

2014 й. 8 апрель


Киритилган вақти: 10/04/2014 14:09;   Кўрилганлиги: 39
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг