Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ 2014 ЙИЛ 18 АПРЕЛДАГИ 77-Қ-СОНЛИ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2014 ЙИЛ 15 АПРЕЛДАГИ ПҚ-2164-СОНЛИ «ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ТАРТИБОТЛАРНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИ ҲАҚИДА

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Самарқанд вилоят ҳокимининг 2014 йил 18 апрелдаги 77-Қ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2014 йил 18 апрелдаги 77-Қ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг;

2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолиятнинг ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларнинг алоҳида турларини 1- ва 1-а иловаларга* мувофиқ бекор қилиниши;

фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш характерига эга тартиботларни расмийлаштиришнинг муддатлари ва йиғимлари миқдорларини 2- ва 3-иловаларга* мувофиқ қисқартирилиши;

рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни ва лицензияларни олиш тартиботларини янада қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги таклифлари 4-иловага* мувофиқ қабул қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш бўйича ваколатли органлар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда:

2015 йил 1 январгача бўлган муддатда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда «бир дарча» тамойилини қонун ҳужжатлари даражасида жорий этишни 5-иловага* мувофиқ таъминланиши;

тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия келишувлари шартларини бажариш бўйича даврий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиб бориш учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни 2014 йилнинг охиригача тамомланиши;

Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали тадбиркорлик субъектлари учун устувор интерактив хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳалар рўйхати 6-иловага* мувофиқ тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан қуйидагилар таъминланиши;

фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш тартиботларини расмийлаштиришни электрон шаклга ўтказиш, шунингдек давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро электрон ҳамкорлигини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ишларни мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг қилиши;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2014 йилнинг охиригача Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталини электрон тўлов тизимлари ва коммунал хизматларнинг биллинг тизимлари билан бирлаштириш йўли орқали мазкур портални такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда тадбиркорлик субъектларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида хабар бериш бўйича хизматлар кўрсатиш имкониятларини назарда тутиши;

манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектларига 2013 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури доирасида ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берадиган махсус «тадбиркорлик субъектининг кабинети» ишлашини таъминлаши;

молия, солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиши;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар бўйича кўриб чиқишда ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ва давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали тўлаши;

маълумотномалар олиш ва бошқа интерактив давлат хизматларидан фойдаланиши;

2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига «бир дарча» тамойили бўйича электрон шаклда қуйидаги жараёнларни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тартиб ўрнатилиши;

тадбиркорлик субъектларининг уларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир талабномаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиши;

миллий валютада бир йилгача бўлган муддатга кредит олишга доир ҳужжатларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига тақдим этиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликка йўл қўйиш ҳолатлари учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни икки ой муддатда белгиланган тартибда киритиши;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мамлакатимизда янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг ёритиш юзасидан ҳар бир ҳудудда тадбирлар ўтказиши;

Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар ва лицензияларни бериш тартиботларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга 2014 йил 1 июнгача тегишли ўзгартишлар киритиши маълумот учун қабул қилинсин.

3.Шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими, шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати, бошқа манфаатдор бўлимлар ва ташкилотлар билан биргаликда мамлакатимизда янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни кенг ёритиш юзасидан шаҳарда тадбирлар ўтказиб бориш топширилсин.

4.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.

2014 й. 26 апрель


Киритилган вақти: 28/04/2014 14:12;   Кўрилганлиги: 125
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг