Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ИНВЕСТИЦИЯ ИҚЛИМИ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнидаги турли бюрократик тўсиқларни бартараф этишдаги кенг кўламли ишлар самарасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун қулай шарт-шароит яратилганлиги, зарурий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳаётга тадбиқ қилиниши соҳа ривожига мустаҳкам асос бўлмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан мулкни рўйхатдан ўтказиш, ер участкаларини ажратиш, саноатнинг кўп меҳнат талаб қиладиган айрим тармоқлари бўйича (қурилиш материаллари, енгил ва озиқ-овқат саноатлари) кичик корхоналар ишчиларининг чекланган ўртача йиллик сони икки бараварга оширилди.

Яратилган шароит ва имкониятларга қарамасдан, соҳа ривожи учун зарур бўлган бўғинларда, хусусан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, ер ажратиш, коммуникация тармоқларига уланиш ва банк хизматлари кўрсатилишида қатор тўсиқлар борлиги тадбиркорлар билан учрашув ва мулоқотларда таъкидланмоқда.

Юқоридаги каби салбий ҳолатларга барҳам бериш, соҳа ривожидаги тўсиқларни бартараф этиш, ҳокимликлар ва мутасадди идоралар ходимлари масъулиятини ошириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги “Мамлакатда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида”ги селектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги “Мамлакатда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида”ги селектор йиғилишидаги кўрсатма ҳамда топшириқлари, вилоят ҳокимининг 2014 йил 14 июлдаги 143-Қ сонли “Самарқанд вилоятида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан:

 Самарқанд вилоятида тадбиркорлик субъектлари орасида ўтказилган сўровлар натижасида аниқланган муаммоли масалалар ҳамда камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мутасадди бошқармалар тадбиркорлик фаолиятини лицензияловчи ва рухсат берувчи корхона ва ташкилотлар ҳамда назорат органлари раҳбарлари томонидан тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган имтиёзлар, имконият ва преференциялар тўғрисида вилоят оммавий ахборот воситаларида “Очиқ мулоқот” ва “Давра суҳбатлари” орқали чиқишлари графиги 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Шаҳар ҳокими ўринбосари (У.Назаров)га тадбиркорлик субъектларини тўлиқ электрон тарзда давлат рўйхатига олишни таъминлашда “Ягона ойна маркази” ва Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш инспекциясига зарур шарт-шароит яратиб бериш учун масъуллиги белгилаб қўйилсин.

4. Шаҳар ҳокимлиги Иқтисодиёт бўлими (О.Мухаммадиев) шаҳарда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини доимий ўрганиб бориш, аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни шаҳар ҳокимига киритиб бориши топширилсин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Шаҳар ҳокими А.Шукуров

2014 й. 23 июль


Киритилган вақти: 25/07/2014 14:19;   Кўрилганлиги: 153
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг