Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Шахар худудидаги юридик ва жжмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник курикдан утказиш хакида

  Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махдамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон кдрори билан тасдшутанган “Транспорт воситаларини мажбурий техник курикдан утказиш тартиби тугрисида”ги низом (Узбекистон Республикаси Крнун хужжатлари туплами, 2003 йил 1-2-сон) ижросини таъминлаш учун Узбекистон Республикаси “Махаллий давлат хокимияти тугрисида”ги конуннинг (Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосланиб 

ҚАРОР  Қ И Л А М А Н :

I. Шахар худудидаги мулкчилик ш,аклидан катьий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник курикдан утказилсин.
2. Шахар да транспорт воситалари хуйидаги даврийликка мувофик техник курикдан утказилсин:
а) тижорат асосида йуловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, утириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортик булган (хайдовчининг зфнидан ташкари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик пабаритли, огир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта;
б) ишлаб чикарилганлигига беш йилдан куп булмаган (ишлаб чикарилган йили хам шу жумлага кира,о;и) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида к5фсатилган ггранспорт воситаларидан ташкари) икки йилда бир марта;
в) ишлаб чикарилган йилини хисобга олган холда ишлаб чикарилганлигига беш йилдан ортик булган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чикарилган вакти аникланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "зГ кичик бандила курсатилган транслорт воситаларидан ташкари) бир йилда бир марта:

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.
3. Мазкур карорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспор воситаларининг техник куриги:
биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача;
иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача утказилсин.
Юридик шахсларга карашли булган транспорт воситаларининг техник куриги 1 мартдан 30 июнгача утказилсин .
Жисмоний шахсларга карашли булган транспорт воситаларининг техник куриги 1 январдан 31 августгача утказилиши инобатга олинсйн.
4. Шахарда техник курикни утказиш учун тузилган комиссия таркиби 1 -иловага, техник курикни утказиш жадвали 2-иловага мувофик тасдиклансин.
5. Шахардаги юридик ва жисмоний шахсларга “JV MAN AUTO Uzbekistan” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги кушма корхонанинг техник курик утказиш учун зарур ва шароитларга мавжудлигини инобатга олиб, уларга тегишли булган автобус, уриндиклар сони 8 та ва ундан ортик булган (хайдовчининг урнидан ташкари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, огир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари хамда уларнинг
тиркамаларини кушма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида, бошка турдаги транспорт воситаларини “Самарканд Автотеххизмат” ОАЖга карашли Шахардаги Агротехсервис МТПда техник курикдан утказилиши тавсия этилсин.
6. Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник курикдан утказиш тартиби тугрисидаги Низомини тасдикдаш хакида”ги карори 3-банд талабларидан келиб чикиб, Шахар мудофаа булими, ички ишлар булими ва Миллий хавфсизлик хизмати харбий будинмалари транспорт воситалари мажбурий техник куриклари уз юкори ташкилотларининг карори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.
7. Ушбу карор кабул килиниши муносабати билан Шахар хокимининг 2015 йил 28 январдаги 99-К-сонли карори хамда 2016 йил 21 январдаги 71-К-сонли карори уз кучини йукотган деб хисобланади. 8. Мазкур карор расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
9.Қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Абдуллаев зиммасига юклатилсин

Шаҳар ҳокими А.Шукуров

2016 й. 28 март


Охирги ўзгариш вақти: 01/02/2017 18:37;   Кўрилганлиги: 95
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг