Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

«НАВРЎЗ» УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН ШАҲАРДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИДА ТРАНСПОРТ ХАРАКАТИНИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛИШИ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Самарқанд шаҳрида «Наврўз» умумхалқ байрамининг асосий тадбирлари ўтказилиш режалаштирилаётган А.Навоий номли марказий истирохат боғи. «Мўъжиза» амфитеатри. «Ёшлик» ва «Сўғдиёна» истирохат боғлари, Кимёгарлар, Сўлим ва Фарход қўрғонларида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш йўл ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2015 йил 11 мартдаги 11/6-658-сонли хатини инобатга олиб,

1.Тадбир ўтказйладиган кунлари Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг харакатланиши вақтинчалик тақиқлансин:

- А.Жомий кўчасининг А.Темур кўчаси билан кесишган чоррахасидан Университет хиёбони кўчаси чоррахасигача бўлган қисмида;

- Университет хиёбони кўчасини Бўстонсарой кўчасидан О.Махмудов кўчаси чоррахасигача бўлган қисмида икки томонлама:

- Б.Мирзо   кўчасининг   О.Махмудов кўчаси билан кесишган А.Жомий кўчаси чоррахасигача бўлган қисмида:

- А.Темур   кўчасининг   Бустонсарой   кўчаси   билан   кесишган А.Жомий кўчаси чоррахасигача булган кисмида;

- Шохрух кўчасини М.Улуғбек кўчаси билан кесишган Университет хиёбони кўчаси чоррахасигача бўлган қисмида;

- М.Улуғбек кўчасини Шохрух кўчаси билан кесишган чоррахасидан А.Жомий кўчаси чоррахасигача булган қисмида;

- Регистон кўчасини Университет хиёбонидан ¢иждувон кўчаси туташмасигача бқлган қисмида;

- Рухобод    кўчасининг    А.Темур    мақбараси    олдидан    Регистон кўчаси туташмасигача бўлган қисмида;

- Дахбет кўчасининг Регистон кўчаси билан кесишган чоррахасидан Заргарон кўчаси туташмасигача бўлган қисмида:

- Кулолон кўчасининг Регистон кўчаси билан кесишган чоррахасидан Термиз кўчаси туташмасигача бўлган қисмида:

- Заргарон     кўчасини    Дахбед    кўчаси     чоррахасидан    Қўшховуз кўчаси чоррахасигача бўлган қисмида:

- Беруний кўчасининг £озизода Румий кўчаси билан кесишган чоррахасидан Рудакий кўчаси чоррахасигача бўлган қисмида Поворот-Вокзал йўнадиши бўйича:

 -Беруний кўчасидан «Ёшлик» истирохат боғига кирадиган 2 та тор кўчада;

 - Бедил кўчасининг Нарпай кўчаси билан кесишган чоррахасидан «Сўғдиёна» истирохаг боғига кирадиган тор кўча туташмасигача булган қисмида;

 - Жомий кўчасини Панжакент кўчаси билан кесишган чоррахасидан Андижон кўчаси чоррахасигача бўлган қисмида;

 - Кимёгарлар кўрғони «Кимёгарлар» маданият уйи олдидан ўтувчи 2 та кўчада;

 - Сўлим қўрғони 2-маданияг уйи олдидан ўтувчи 2 та кўчада;

 - Фарход қўрғони шаҳарча маркази биноси олдидаги 3 та кўчада транспорт воситаларининг харакати вақтинча тўхтатилсин;

 - Шаҳар-туманлардан байрам иштирокчиларини «Мўжиза» амфитеатрига олиб келадиган транспорт восичалари учун Бобур кўчасининг М.Қошғарий кўчасидан О.Махмудов кўчасигача бўлган оралиқ қисмида вақтинча тўхташ жойи ташкил этилсин:

- «Самарқандтранс маркази» томонидан харакат-чекланиши кўзда тутилган кўчаларда харакатланадиган йўловчи ташувчи автобусларнинг йўналишларига вақтинчалик ўзгартириш киритиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 20 та («Акмал гранс» МЧЖдан 4 та, «Дилшод транс» МЧЖдан 6 та, «Алишох транс» МЧЖдан 5 та, «Севинч транс» МЧЖдан 5 та) автобус захирасини ташкил этиш сўралсин.

- Фавқулодда холатларга йўл қўймаслик мақсадида кўчаларда пайдо бўлиши мумкин бўлган тўсиқларни бартараф этиш учун 2522-сонли автожамланмадан 10 та юк автомобили, Самарқанд шаҳар 173-сонли МККдан 1 та, «Зарафшон»ИТХБдан 1 та, вилоят ва шаҳар «Сувоқова»ИЧДУКдан 1 тадан жами 4 та автокран, тадбир ўтказиладиган жойлар атрофида хавфсизлик талабларига зид равишда қолдириб кетилган автотранспорт, воситаларини зудлик билан олдириш ишларини ташкил этиш учун Самарқанд шаҳар «Акбар Д» ХКдан 1 та, «Экстра авто сервис» МЧЖдан 1 та, «Hyp»МЧЖдан 1 та жами 3 та эвакуатор жалб этилсин.

2.Мазкур фармойиш қабул қилиниши муносабати билан вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл харкати хавфсизлиги бошқармасидан ушбу кўчаларда харакатланувчи умумфойдаланишдаги транспорт воситалари йўналишларига вақтинчалик ўзгартириш киритиш сўралсин.

3.Самарқанд шаҳар ҳокимилиги Ахборот хизмати раҳбари (А.Раҳматуллаев) ва «Самарканд» газетаси тахриррияти (Ҳ.Жураев) оммавий ахборот воситалари орқали ахолини хабардор қилиш бўйича эълонлар беришни таъминласинлар.

3. Ушбу фармойиш ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Абдуллаев зиммасига юклатилсии.

Шаҳар ҳокими А.Шукуров

2015 й. 12 март


Киритилган вақти: 13/03/2015 14:27;   Кўрилганлиги: 153
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг