Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА КАФОЛАТЛАР ТЎҒРИСИДА

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ҳамда Самарқанд шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2014 йил  26 августдаги 795-сонли хатини кўриб чиқиб, шаҳар ҳудудида жойлашган корхоналарда 2015 йил учун иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

Аҳолининг ижтимоий мухофазага мухтож, мустақил равишда иш топишда маълум қийинчиликларга дуч келаётган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган аҳоли қатламлари учун мўлжалланган иш жойларининг энг кам миқдори шаҳарда жойлашган ва фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишчи ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда шу соннинг 7 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, шундан 3 фоиз миқдорида ногиронлар учун белгилансин ва банд қилиб қўйилсин.

Корхона ва ташкилотларда яратилиши ҳамда банд қилиниши лозим бўлган иш ўринлари 1–2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига қуйида таъкидлаб ўтилган фуқаролар учун иш жойлари амалдаги қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлишини назарда тутган холда, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она, 14 ёшгача ва ногирон болалари бор, кўп болали  ота-оналар учун;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун;

ногиронлар учун;

Бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш марказда иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун;

сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учун;

кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун;

одам савдосидан жабрланганлар учун;

атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун иш ўринларини яратиш кўзда тутилсин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага  муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2008 йил                           20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан

ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

7. Белгилаб қўйилсинки, ногиронлар учун белгилаб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун хужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиш ҳуқуқига эгадирлар.

8. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази директори (Н.Вафоқулова)га бир ҳафта муддат ичида шаҳар ҳокимининг мазкур қарори нусхасини корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказилишини таъминлаш топширилсин.

9. Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2013 йил 20 сентябрдаги 1489-Қ ҳамда 2014 йил 4 апрелдаги 442-Қ-сонли қарорлари 2014 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари У.Назаров ҳамда шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Н.Вафоқулова зиммаларига юклансин.

11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қарорга 1-илова

Қарорга 2-илова

Шаҳар ҳокими А.Шукуров

2014 й. 30 сентябрь


Охирги ўзгариш вақти: 05/03/2016 15:23;   Кўрилганлиги: 155
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг