Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ 2014 ЙИЛ 21 ФЕВРАЛДАГИ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2014 ЙИЛ 6 ФЕВРАЛДАГИ ПҚ-2124-СОНЛИ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ҲАҚИДА

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш юзасидан 2014 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2014 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Самарқанд шаҳрида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилганлиги ҳамда Дастур ижросини таъминлаш бўйича шаҳар Ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин

3. “Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгаши раиси Р.Қобиловга шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимлиги бўлим ва бошқарма раҳбарлари билан ҳамкорликда:

- шахар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг тўлиқ, юқори савияда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш;

- дастур бўйича бажарилган ишлар юзасидан ҳар ойнинг охирида шаҳар ҳокимлигига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.

4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шахар Кенгашининг «Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси» (С.Усмонов) зиммасига юклансин.

Шаҳар ҳокими А.Шукуров

2014 й. 25 февраль


Киритилган вақти: 27/02/2014 14:07;   Кўрилганлиги: 135
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг