Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари функционал вазифалари

Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари  ва шаҳар ҳокимининг бевосита раҳбарлигида иш олиб боради.

Вилоят ҳамда шаҳар ҳокимлиги кадрлар номенклатурасига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.  

Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- кадрлар заҳирасининг сифати учун масъулдир;

- заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади;

- кадрларни тайёрлаб боришнинг схемалари тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади;

- ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан маҳаллий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларини ҳамда уларни ижро этиш юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарорларини маҳаллий давлат бошқаруви органлари, бошқарув идоралари,  хўжалик бошқарув органлари, корхоналар ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилишини назорат қилади ва текширади;

- шаҳар ҳокимининг топшириқлари ижросини назорат қилади ва текширади;

- ўтказилган текширишлар асосида маҳаллий давлат бошқаруви идоралари, хўжалик бошқарув органларининг фаолиятини такомиллаштириш, қонун-қоидалар бузилиши ва суистеъмолчиликларнинг олдини олиш тўғрисида ахборот тайёрлайди, булар учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ҳақида таклиф киритади;

- ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда амалга оширади;

- шаҳар ҳокимига аппарат ходимларини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш, лавозимга тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш тўғрисида таклифлар киритади;

- давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади;

- гуруҳ фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилинишини таъминлайди;

- гуруҳ ходимларига керакли топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ҳамда шаҳар ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади;

- шаҳар ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий-назорат гуруҳининг фаолияти тўғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади.

Белгиланган тартибда ўзига тегишли гуруҳ ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотини тасдиқлайди.

Ўз функционал вазифалари тақсимланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорати билан шахсан шуғулланади.


Киритилган вақти: 02/03/2016 16:34;   Кўрилганлиги: 115
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг