Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Шаҳар ҳокимлиги ишлар бошқарувчиси

Шаҳар ҳокимлиги ишлар бошқарувчиси функционал вазифалари

Шаҳар автохўжалик ишларини мувофиқлаштириб боради. Шаҳар ҳокимлигига ташриф буюрадиган меҳмонларни кутиб олиш, техника билан таъминлаш, меҳмонхонага жойлаштириш, хизмат кўрсатилишини назорат қилиш ҳамда кузатиб қўйиш ишлари билан шуғулланади.

Шаҳар ҳокимлигида молиявий ишлар билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатларга имзо чекади. 

Шаҳар ҳокимлиги аппарати ходимларини иш юритиши учун идора ашёлари(канцтоварлар) билан таъминлаш, бинодаги барча техник жиҳозларни ўз вақтида таъмирлаш ишларини амалга оширилишига раҳбарлик қилади.

Шаҳар ҳокими қабулхонасида навбатчилик жадвалини ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари билан келишилган ҳолда тузишни ташкил этиб, назорат қилади.

Белгиланган тартибда ўзига тегишли бўлим ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотини тасдиқлайди.


Киритилган вақти: 02/03/2016 16:35;   Кўрилганлиги: 62
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг