Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси

Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси функционал вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12-январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли «Ўзбекистон Республикаси бошқаруви ва Давлат бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига асосан иш юритади;

- канцелярия ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш чора-тадбирларини белгилайди;

- шаҳар ҳокимининг қабул қилинган қарорлари ва фармойишларини расмийлаштиради, кўпайтиради ва ижрочиларга тарқатади;

- халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияси баённомаларини ёзади, стенограммаларини олиб боради, расмийлаштиради ва уларни чақириқдан чақириққача сақлайди;

- шаҳар ҳокимлиги фаоллари йиғилиши баённомаларини ёзади, расмийлаштиради ва сақлайди;

- шаҳар ҳокимининг қарорлари ва фармойишларини, халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг қарорларини ҳисобга олиб боради, тартибга солади ва сақлайди;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига қабул қилинган ҳамда жойларга юборилган қарорлар ва фармойишлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади;

- шаҳар ҳокимлиги ҳужжатлар йиғма жилдлари номенклатурасини тузади ва ҳокимлик аппаратида ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди.

Белгиланган тартибда ўзига тегишли бўлим ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотини тасдиқлайди.


Киритилган вақти: 02/03/2016 16:35;   Кўрилганлиги: 105
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг