Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси функционал вазифалари

Қуйидагилар шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раисининг асосий вазифалари ҳисобланади:

- шаҳарда ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш масалаларини ҳал қилишга хотин-қизларни кенг жалб этиш, уларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, шунингдек, тегишли корхона ва ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмаларининг ушбу йўналишдаги ишини мувофиқлаштириб бориш;

- хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларни моддий ва маънавий турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш, маънавий, касбий, жисмоний, ахлоқий жиҳатдан ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий ўрнини ошириш;

- хотин-қизларнинг яшаш жойлари ва турмуш шароитларини ўрганиш, ишлаб чиқаришда улар билан яқиндан алоқада бўлиш;

- жойларда миллий-диний урф-одатларни тўғри тарғиб этиш, хотин-қизларнинг Конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиқ этиш, уларнинг онгини заҳарлаб, турли хил экстремистик диверсион-террористик фаолиятга аралашиб қолишининг олдини олиш;

- хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига, шунингдек, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ташкилотларда, муассасаларда, корхоналарда ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган дастурларни тайёрлаш ва тадбиқ этиш.

Қуйидаги ташкилотлар  фаолиятини мувофиқлаштиради:

- Ўзбекистон «Қизил ярим ой жамияти» шаҳар Кенгаши;

- «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг шаҳар бўлими;

- шаҳар «Оила» илмий-амалий маркази;

- шаҳар «Аёл ва спорт»  уюшмаси;

- шаҳар «Раҳбар аёллар» клуби;

- шаҳар «Зулфия қизлари»  клуби

- шаҳар «Олима аёллар» уюшмаси;

- шаҳар «Ижодкор аёллар» уюшмаси;

- шаҳар «Тадбиркор аёллар» уюшмаси;

- Хотин-қизлар, оналик ва болалик йўналишидаги давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари.

Ваколати доирасида соҳасига оид масалалар юзасидан Республика вазирликлари, бошқарув органлари, жамғармалар ва бошқармалар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Хотин-қизлар меҳнат қилаётган барча корхона, муассасалар, бошқарма ва идоралар фаолиятини ўзига тегишли масалалар бўйича мувофиқлаштиради.

Белгиланган тартибда ўзига тегишли котибият ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотини тасдиқлайди.

Ўз функционал вазифалари тақсимланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокимининг қарор ҳамда фармойишлари ижросини ташкил этиш  ва назорати билан шуғулланади.


Киритилган вақти: 02/03/2016 16:33;   Кўрилганлиги: 54
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг