Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, индустрия, инвестиция, коммуникация, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш бўйича биринчи ўринбосари

Шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, индустрия, инвестиция, коммуникация, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш бўйича биринчи ўринбосари функционал вазифалари

Қуйидагилар шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, индустрия, инвестиция, коммуникация, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

- саноатни ривожлантириш, хом-ашё билан таъминлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, қўшма ва кичик корхоналар ташкил этиш, бу борада хорижий мамлакатлар билан алоқалар ўрнатиш;

- халқ ҳунармандчилигининг ривожига кенг йўл очиб бериш, қурилиш, маиший ва пуллик хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ инфраструктураси ва инвестиция дастурларининг бажарилишини таъминлаш;

- коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалда оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бу соҳа корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш;

- шаҳарда маҳаллийлаштириш дастури ижросини таъминлаш ва шаҳар иқтисодиётига чет эл сармоялари киритилишини ташкил этиш.

Шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, индустрия, инвестиция, коммуникация, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари саноат корхоналари, тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, қурилиш бирлашмалари, компаниялари, ихтисослашган қурилиш-монтаж ва лойиҳалаш ташкилотлари, коммуникация, транспорт, алоқа, ёқилғи, энергетика таъминоти ташкилотлари, ободонлаштириш ташкилотлари, маиший хизмат, давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ўзига тегишли шаҳар комиссияларига бевосита раҳбарлик қилади.

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

- шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси;

- шаҳар ҳокимлиги хузуридаги хўжалик ҳисобидаги якка тартибда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш  бошқармаси;

- шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси;

- шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги қурилиш, уй-жой масалаларини мувофиқлаштириш ва коммунал соҳада иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда янги технологиялар ва ҳисоб китоблар механизмини жорий этиш бўлими;

- шаҳар марказий каналлар бошқармаси;

- шаҳар ҳокимлиги уй-жой, коммунал соҳада ислоҳотларни жадаллаштириш бошқармаси;

- табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси шаҳар бўлими;

- шаҳардаги мулк шаклидан қатъий назар, барча лойиҳалаш институтлари;

- шаҳар ҳокимлиги бинолардан фойдаланиш департаменти;

- шаҳар ҳокимлиги қошидаги Давлат идоралардан ташқари лойиҳа ва сметаларни экспертиза қилиш бошқармаси;

- шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари;

- шаҳар ободонлаштириш департаменти ва коммунал хўжаликлари ишини мувофиқлаштириш;

- шаҳар ҳокимлиги хузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси;

- шаҳар ҳокимлиги савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти;

- «Ўзбектелеком» қўшма корхонаси «УзИ Самарқанд» филиали;

- шаҳар маиший хизмат кўрсатиш корхоналари уюшмаси;

- «Самарқанд  шаҳар электр тармоқлари» корхонаси ва худудий энерго сотиш бўлимлари;

- «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси «Самарқандшаҳаргаз» филиали ҳамда худудий газ сотиш бўлинмалари;

- шаҳар «Сувоқова» давлат ишлаб чиқариш корхонаси;

- шаҳар кўчаларни ёритиш хизмати;

- Белгиланган тартибда ўзига тегишли котибият ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотини тасдиқлайди.

Ўз функционал вазифалари тақсимланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорати билан шуғулланади.


Киритилган вақти: 02/03/2016 16:26;   Кўрилганлиги: 82
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг