Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари функционал вазифалари

Қуйидагилар шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

- ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш дастурлари ҳамда шаҳар бюджети лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш;

- шаҳар бюджети ижросини таъминлаш борасида барча иқтисодий масалалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

- маҳаллий солиқлар ва бошқа йиғимлар ҳажмини белгилаш, нарх-наво сиёсати, ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мавжуд қонун ва ҳукумат қарорларининг бажарилишини таъминлаш;

- шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳсулотлар экспорти ҳамда пул-кредит муомаласи масалалари билан шуғулланиш;

- шаҳарда Давлат тилини амалга ошириш, топонимик, мурувват ёрдамларини қабул қилиш, тақсимлаш ва фавқулодда эпидемияга қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш;

Маданий мерос объектларини сақлаш масалаларида тегишли маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг биргаликдаги ҳаракатини таъминлайди;

Шаҳарда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларни ташкил этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

- миллий ва давлат байрамларини ўтказишни ташкил этиш.

Шаҳарда молия, банк, солиқ, статистика, ижтимоий таъминот, бандлик, суғурта ва савдо ташкилотлари, халқ таълими, фан, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, соғлиқни сақлаш, маданият, матбуот, жисмоний тарбия, спорт, туризм ва дин соҳалари мажмуига ҳамда тегишли шаҳар комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги шаҳар ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

- шаҳар иқтисодиёт бўлими;

- шаҳар Давлат солиқ инспекцияси;

- шаҳар ҳокимлиги молия бўлими;

- шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлими;

- шаҳар тиббиёт бирлашмаси;

- шаҳар ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими;

- шаҳар Fазначилик бўлими;

- Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси шаҳар бўлими;

- республика тижорат банклари шаҳар бўлимлари;

- шаҳар бандликка кўмаклаши ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази;

- Суғурта компанияларнинг шаҳар бўлимлари

- шаҳар статистика бўлими;

- шаҳар тиббий-меҳнат экспертиза хизмати;

- шаҳардаги барча деҳқон ва буюм бозорлари;

- шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

- шаҳар ветеренария хизмати;

- шаҳар почта алоқа тармоғи;

- шаҳар илмий муассасалари ва олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари;

- шаҳардаги барча турдаги спорт федерациялари;

- шаҳар имом хатиблиги;

- барча диний ташкилотлар;

- «Маънавият тарғибот маркази» шаҳар бўлими;

- Ногиронлар жамияти шаҳар бўлими;

- «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар бўлими Кенгаши;

- «Ватанпарвар» ташкилоти шаҳар бўлими;

- «Нуроний» жамғармаси шаҳар бўлими Кенгаши;

- Оқсоқоллар Кенгаши ва «Маҳалла» жамғармаси шаҳар бўлими;

- шаҳар истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти;

- «Олтин мерос» жамғармаси шаҳар бўлими;

- Байналминал маданият маркази;

- Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти;

- Чернобилчилар уюшмаси;

- Байналминал жангчилар уюшмаси;

- шаҳардаги барча зиёратгоҳлар.

шаҳарда нашр этиладиган барча оммавий ахборот воситалари, радио-телевидениелар таҳририятлари;

- «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси шаҳар бўлими;

- шаҳардаги барча музей ва ахборот-ресурс марказлари.

Белгиланган тартибда ўзига тегишли котибият ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотини тасдиқлайди.

Ўз функционал вазифалари тақсимланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорати билан шуғулланади.


Киритилган вақти: 02/03/2016 16:27;   Кўрилганлиги: 115
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг