Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Шаҳар ҳокими

Шаҳар ҳокимининг функционал вазифалари

Шаҳарнинг тегишли вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ваколати доирасида вилоят ҳокими ва халқ депутатлари шаҳар Кенгаши олдида ҳисобдордир;

Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ барча чора-тадбирларни кўради. Табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда тегишли ишларни ташкил этади;

шаҳарни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, шаҳар бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тасдиғига тақдим этади;

ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти тизими бўлинмаларининг раҳбарларини тегишли тартибда лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш туғрисидаги қарорларини халқ депутатлари шаҳар Кенгаши тасдиғига тақдим этади;

ҳокимлик бўлинмалари раҳбарларини ва масъул ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти тизими бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокими томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишларни бажармаган ҳолларда мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;

республика ва хорижда шаҳарнинг расмий вакили сифатида иш юритади;

аҳолини қабул қилишни ташкил этади, фуқароларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади;

режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, шаҳар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади;  

ўзига берилган ваколатлар ва амалдаги қонунлар доирасида шаҳардаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади;

заруратга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияларга раислик қилади, кун тартибига киритиладиган масалалар юзасидан таклифлар беради. Кенгаш қарорларига имзо қўяди ва тасдиқлайди;

иш фаолияти юзасидан бир йилда бир марта халқ депутатлари шаҳар Кенгашига ҳисобот беради;

ўзига берилган ваколат ва амалдаги Қонунлар доирасида бошқа масалаларни ҳал этади;

шаҳар ҳокимлиги тизимидаги ташкилий-назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича, сафарбарлик тайёргарлиги, канцелярия бўлими ҳамда шаҳар ҳокимлиги хуқуқ-маслаҳатчиси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади.

Қуйидаги шаҳар ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

- шаҳар прокуратураси;

- шаҳар  ички ишлар бошқармаси;

- жиноят ишлари бўйича шаҳар суди;

- фуқаролик ишлари бўйича шаҳар суди;

-Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментининг Самарқанд шаҳар ҳудудий бошқармаси;

- шаҳар Давлат солиқ инспекцияси;

-Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг шаҳар ҳудудий бошқармаси;

- шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими;

- шаҳар мудофаа ишлари бўлими,

- вояга етмаганлар ишлари бўйича шаҳар комиссиясига раислик қилади;

- шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларини назорат қилиш бўйича минтақавий комиссияга раислик қилади;

-одам савдосига қарши курашиш бўйича шаҳар идоралараро комиссиясига раислик қилади.


Киритилган вақти: 02/03/2016 16:25;   Кўрилганлиги: 171
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг