Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Жамоат ташкилотлари

Самарқанд шаҳридаги жамоат ташкилотлари

"Маҳалла" хария жамоат фонди шаҳар бўлими

Манзили: Самарқанд шаҳри, Фитрат кўчаси, 37 уй

Раҳбари: Шаропов Абдувоҳид

Телефон: +998955071256

Ходимлар сони: 6

Ташкил этилган вақти: 1992 й.

Қисқача тарихи: Халқ депутатлари ва вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудларида ўзини ўзи бошқариш органлари ривожланишига кўмаклашадилар, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини йўналтирадилар. Ўзини ўзи бошқариш органлари ижро органлари ва ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда давлат бошқарувида қатнашадилар.


Республика Маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлими

Манзили: Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 59-уй

Раҳбари: Ғайбуллаев Фазлиддин Абдиғафурович

Телефон: +998937221081

Факс: 233-34-61

Ходимлар сони: 1


Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси

Манзили: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони 1 уй.

Телефон: +99983662331051

Электрон почтаси: sam_ixhqjb@mail.ru

Ходимлар сони: 8

Ташкил этилган вақти: 15 1998 й.

Қисқача тарихи: 1962 йил июн ойида Жон Кеннедининг кўрсатмасига биноан, Истеъмолчилар ишлари бўйича маслаҳат кенгаши таъсис этилди. 1971 йилда ушбу кенгаш истеъмолчилар ишлари бўйича бошқармага айлантирилди. Шу муносабат билан БМТ шу йили 15 мартни Бутунжаҳон истеъмолчилар куни деб эълон қилди.

Жамоат ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси устави.

Қўшимча маълумот: Маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонлари рақамлари: Ҳуқуқий ҳимоя сектори, Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1а-уй.


“Нуроний” жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими кенгаши

Манзили: Алишер Навоий кўчаси, 58-А уй

Раҳбари: Муҳиддинов Амриддин

Телефон: +9983662333136

Факс: +9983662330570

Ходимлар сони: 6

Ташкил этилган вақти: 1996 й.

Қисқача тарихи: збекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси тўғрисида”ги Фармонига асосан 1997 йил 20 январда ташкил этилган ва бугунги кунда жамғарманинг 2-та шаҳар, 14-та туман бўлинмалари фаолият кўрсатиб келмоқда.

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳар бир йилнинг номланишига қараб ташаббус қабул қилган.

Масалан:

2007 йилда “Бир нуроний ўн оилага маънавий ҳомий”;

2008 йилда “Ёшлар маънавиятига – нуроний маърифати”;

2009 йилда “Қишлоқ тараққиётига нуроний маънавияти”

2010 йилда “Фахрийлар меҳри – баркамол авлодга”

2012 йилда “Нуронийлар оила таянчи” ҳаракатларини тарғиб этиб келди.

Барча қабул қилинган ташаббуслар “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаш томонидан маъқулланган.

2013 йилда эса “Турмуш обод – кексалик обод” ҳаракатини бошлаб юборди. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг ижобий ишлари билан танишиш мақсадида 2010 йилда “Нуроний” жамғармаси Марказий кенгашининг сайёр йиғилиши Самарқанд шаҳрида ўтказилди.


Охирги ўзгариш вақти: 05/03/2016 16:56;   Кўрилганлиги: 373
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг