Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 

Самарқанднинг тарихий қадамжолари

Салкам 3000 йиллик тарихга эга бўлган ва ҳамиша навқирон Самарқанд мустақиллик йилларида янада обод ва кўркам бўлди. Унинг қайси бир гўшасига назар солманг, улкан яратувчилик ва бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади.

Жумладан, ҳудудда сақланган ва халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозланиб келинаётган археологик ёдгорликлар ва меъморий обидаларга ҳам қайтадан жон бахш этилди. Уларнинг барчаси таъмирланиб, баъзилари янгидан бунёд қилинди. Бугун нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилиги келиб кўрса, маънавий озиқланса арзийдиган муқаддас қадамжоларга айлантирилди.

СЎЗБОШИ

Президентимиз Ислом Каримовнинг: «Тарих хотираси халқнинг, жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг холис ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англаш, таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим ўрин тутади» (Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т.: «Ўзбекистон», 1997, 140-б.) деган қарашларини дастуриламал қилиб олган халқимиз мамлакатимизда давлат мустақиллиги қўлга киритилган дамлардан эътиборан бой маънавий меросимизни ва қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш борасида кенг қамровли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Батафсил ...

Самарқанд – Амир Темур давлатининг пойтахти

1370 йили Амир Темур Балх шаҳридаги катта қурултойда Мовароуннаҳр ҳукмдори этиб сайланди. Мў­ғуллар ҳукмронлиги даврида мамлакат пароканда бўлган, давлатчиликка путур етгани боис. Соҳибқирон олдида мамлакатни қайта тиклашдек улкан ва машаққатли вазифалар турарди. 

Батафсил ...

Регистон ансамбли

Регистон майдони Ер юзининг сайқали деб тан олинган, Амир Темур бирлаштирган йигирма етти давлат пойтахти бўлган машҳур Самарқанднинг ўзига хос ва мос бўлган кўзгусидир. Регистон майдони Баҳодир Ялангтўш даврида шаклланган.

«Регистон» деган сўз форс тилидан олинган бўлиб, «қумли жой» деган маънони билдиради, «рег» - қум, «истон» - туриш жойи демакдир. Тарихий маълумотлар ва аниқ илмий ашёвий далилларга асосланиб, айтиш мумкин-ки, бу ердан жанубий шарқдан, шимолий ғарбга томон катта ариқ оқиб ўтган, вақт ўтиб ариқ қуригандан сўнг, ўрнида қумлоқ жой қолган. Ана шу асосда «Регистон» деган сўз келиб чиққан.

Батафсил ...

Улуғбек мадрасаси (1417 – 1420)

Регистон майдонидаги меъморий мажмуанинг таркиб топиши Мирзо Улуғбекнинг фармонига биноан мадраса қурилишидан бошланди. Мадраса 1417-1420 йилларда қурилган бўлиб, унинг сатҳи 81х56 м. атрофидаги ҳудуд эди.

Бино лойиҳасининг муаллифи, ўз замонасининг машҳур олими Қавомиддин Шерозий бўлиб, Ҳиротда ҳукмдорлар учун қурилган аксар меъморчилик мажмуалари ҳам унинг ижодига мансуб бўлган.

Батафсил ...

Шердор мадрасаси (1619-1636)

Самарқанд шаҳри тарихи ХVII асрнинг биринчи ярмида, аштархонийлар сулоласининг олчин уруғидан чиққан ўзбек зодагонларининг йирик вакили Ялангтуш Баҳодирнинг фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. 

Самарқандда аштархонийлар даврида Ялангтуш Баҳодир таъсири сабабли қурилиш ишлари янада жонланади. Ушбу маърифатпарвар ва саховатпеша ҳокимнинг бевосита ташаббуси ва фармони билан Регистон майдонидаги вайроналикка юз тутган ҳашаматли Мирзо Улуғбек мадрасасида таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳамда батамом бузилиб кетган Мирзо Улуғбек қурдирган хонақоҳ, Мирзойи ҳаммоми ва карвон саройлари ўрнида иккита ҳашаматли иншоот - Шердор мадрасаси (1619-1636) ва Тиллакори мадраса-масжиди (1646-1660) бунёд этилган. бузиб юборилган диаметри 15 метр бўлган катта гумбазли хонақоҳ ўрнида Мирзо Улуғбек мадрасасининг нусхаси сифатида унга қарама-қарши турган Шердор мадрасаси бунёд этилган. Шердор мадрасасининг пештоқи Мирзо Улуғбек мадрасаси пештоқи билан асосан бир хил, бинолар бир-бирига ўхшаш бўлса ҳам, лекин сифат ва меъморчилик жиҳатидан фарқ қилади.

Батафсил ...

Тиллакори мадрасаси (1646-1660)

Ялангтўш Баҳодир Шердор мадрасасини қурдирганидан ўн йил ўтгандан сўнг, Улуғбек томонидан қурилган Карвонсаройни тиклаш имконияти бўлмаганлиги сабабли, унинг пойдевори устидан янги мадраса – масжид қурдиради. 

У кейинчалик Тиллакори мадрасаси деб аталган. Тиллакорининг қурилиши билан Регистоннинг ажойиб бир ансамбли мукаммал шаклга келади.

Батафсил ...

Афросиёб шаҳарчаси

Афросиёб Самарқанд шаҳрининг шимолида жойлашган бўлиб, майдони 219 га ни ташкил этади. Ушбу ҳудуд Самарқанднинг қадимий ўрни бўлиб, XIII аср бошида мўғуллар босқинидан сўнг xаробага айланган. Афросиёбнинг ҳозирги вақтда ҳукмдор арки ва шаҳристони сақланган. 

Батафсил ...

Амир Темур жомеъ масжиди (1399 – 1404)

XIV-XV асрларда - темурийлар даврида Моворауннаҳрда обод пойтахтга эга бўлган кучли давлат юзага келди. Бу давлатнинг пойтахти бўлган Самарқандда йирик қурилиш ишлари авж олди. Унда Шарқ халқларининг меъморчилик тажрибаси ва халқ анъаналари мужассамлашган эди. 

Жомеъ масжид Марказий Осиёда энг йирик иншоотлардан бири ҳисобланади. Амир Темур даврининг тарихчиси Ғиёсиддин Али Яздийнинг ёзишича, «…801 йилнинг рамазони шариф ойининг тўртинчи кунида (1399 йил 10 май) масжид учун пойтахтнинг энг яхши жойини Амир Темур танлади. Машҳур усталар ва меъморлар бу улкан иморатнинг лойиҳасини туздилар ва энг саодатли дақиқада унинг пойдеворини қура бошладилар…»

Батафсил ...

Амир Темур мақбараси

Амир Темур мақбараси Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган. Мақбара қурилиши буюк Сохибқирон Амир Темур томонидан 1404 йилда бошланиб, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган. 

Мақбара Самарқанднинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, XIV аср охирида Амир Темурнинг набираси Муҳаммад Султон томонидан қурилган мадраса ёнида тикланган.

Батафсил ...

Сароймулкхоним мақбараси

Самарқанднинг кўҳна қисмида, Амир Темур жомеъ масжидининг кунчиқар томонида, бундан олти асрлар илгари барпо қилинган яна бир меъморий обида мавжуд.

Бу обида ичида Амир Темурнинг суюкли хотини Сарой­мулк­хоним – Бибихонимнинг қабри жойлашган.

Батафсил ...

Шоҳи Зинда мажмуаси

Шоҳи Зинда, яъни «Тирик шоҳ» мақбаралар мажмуаси ўтмиш аждодларимиз тарихи ва тақдирида алоҳида ўрин тутади. У кўҳна Самарқанднинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, муқаддас зиёратгоҳларидандир. 

Шоҳи Зинда номи Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос номи билан боғлиқ. Ғиёсиддин Жавҳарийнинг ёзишича, ҳазрат Қусам ибн Аббос Муҳаммад (с.а.в.)ни вафот этгандан сўнг, ювганлардан биридир. Ўша чоғда Қусам 8 ёшда бўлган. Пайғамбаримизни ҳадисларида айнан у киши тўғрисидаги қуйидаги сўзлари Қусам ибн Аббосни кириш эшикларини пештоқида ёзилган: “Қусам ибн Аббос ўз хулқлари ва ташқи кўринишлари билан менга ўхшайдиган шахслардандир” дейилган. Ҳазрат Қусам имом Хасан билан эмишган ака-укадур.

Батафсил ...

Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи

Буюк ўзбек халқининг атоқли фарзанди, жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган беназир аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ ушбу музей 1964 йилда ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан 2010 йилда музей тубдан янги қурилган бинода қайта ташкил этилди. 

Батафсил ...
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг